1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қозининг одоблари 16-боб

17:00 / 22.11.2020 2310 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Қози иккала даъвогарни ўтқазишда, уларга қарашда ва бошқа муомалаларда, асарларда келганидек, баробар бўлиши керак.

Умму Салама розияллоҳу таоло анҳо ривоят қиладилар:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизларнинг бирортангиз қозилик билан балоланса, икки хусуматчининг ўртасида, мажлисда, ишоратда ва назарда бир хил бўлсин. Хусуматчиларнинг бирини бошқасига нисбатан кўтармасин. Қози ҳукм қилаётганда хотиржам бўлиши лозим»дедилар.  

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қози фақат нафси, кўзи тўқ ҳолида ҳукм қилсин», дедилар»

Абу Бакр розияллоҳу таоло анҳу Сижистонда қози бўлган ўғилларига: «Ғазабланган ҳолатингда икки киши ўртасида ҳукм қилма, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қози ғазабланган ҳолида икки одам орасида ҳукм қилмасин», деганларини эшитганман», деб хат ёзганлар.

Ҳасан Басрий: «Аллоҳ таоло ҳокимларга учта нарсани буюрди: ҳавойи нафсга эргашмасликни, Аллоҳ таолодан қўрқишни ва инсонлардан қўрқмасликни, Аллоҳ оятларини озгина пулга сотмасликни», дедилар. Сўнг Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқидилар: 

يَا دَاوُودُ إِنَّا جَعَلْنَاكَ خَلِيفَةً فِي الْأَرْضِ فَاحْكُم بَيْنَ النَّاسِ بِالْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعِ الْهَوَى فَيُضِلَّكَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ إِنَّ الَّذِينَ يَضِلُّونَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا نَسُوا يَوْمَ الْحِسَابِ۝

«Эй Довуд, дарҳақиқат Биз сени ерда халифа қилдик. Бас, сен (нафс) хоҳишига эргашиб кетма! Акс ҳолда, у сени Аллоҳнинг йўлидан оздирур. Албатта, Аллоҳ йўлидан озадиган кимсалар учун ҳисоб-китоб кунини (яъни, Қиёматни) унутиб қўйганлари сабабли қаттиқ азоб бордир» (Сод сураси, 26-оят)

 إِنَّا أَنزَلْنَا التَّوْرَاةَ فِيهَا هُدًى وَنُورٌ يَحْكُمُ بِهَا النَّبِيُّونَ الَّذِينَ أَسْلَمُواْ لِلَّذِينَ هَادُواْ وَالرَّبَّانِيُّونَ وَالأَحْبَارُ بِمَا اسْتُحْفِظُواْ مِن كِتَابِ اللّهِ وَكَانُواْ عَلَيْهِ شُهَدَاء فَلاَ تَخْشَوُاْ النَّاسَ وَاخْشَوْنِ وَلاَ تَشْتَرُواْ بِآيَاتِي ثَمَنًا قَلِيلاً وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ۝

«Албатта, Биз Тавротни ҳидоят ва нурни ўз ичига олган ҳолда нозил қилганмиз. Аллоҳга бўйинсунувчи бўлган пайғамбарлар, илоҳий билим эгалари ва донишмандлар ўзларига Аллоҳнинг китоби омонат қўйилгани сабабли яҳудийларга у (яъни, Таврот ҳукмлари) билан ҳукм қиладилар. Улар бу китоб устида гувоҳдирлар. Бас, (эй яҳудий уламолар), одамлардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз ва Менинг оятларимни қиймати оз нарсаларга алмаштирмангиз! Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир». (Моида сураси, 44-оят)

 وَدَاوُودَ وَسُلَيْمَانَ إِذْ يَحْكُمَانِ فِي الْحَرْثِ إِذْ نَفَشَتْ فِيهِ غَنَمُ الْقَوْمِ وَكُنَّا لِحُكْمِهِمْ شَاهِدِينَ۝

«Довуд ва Сулаймоннинг экинзор хусусида ҳукм қилаётган пайтларини (эсланг). Ўшанда унга қавмнинг қўйлари бўшалиб кириб (уни пайҳон қилиб юборган) эди. Биз улар (чиқарган) ҳукмга шоҳид эдик». (Анбиё сураси, 78-оят).

Сўнг: «Агар Аллоҳ таоло бу иккаласининг (Довуд ва Сулаймоннинг) ишини зикр этмаганида, қозилар ҳалок бўладилар, деб ўйлаган бўлардим. Лекин Аллоҳ бирини (Сулаймонни) илми сабабли мақтади ва бирини (Довудни) ижтиҳоди сабабли узрли санади», дедилар. 

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим ўқишлик инсонни ҳар тарафлама тарбиялаб, ундан бу дунёда нима талаб этилишини яққол кўрсатиб беради. Аллоҳ таолонинг сўнгги Каломини тиловат давоми...

7508 15:00 / 21.04.2019
Наср ибн Алидан ривоят қилинади .Язид ибн Зурайъни вафотидан сўнг тушимда кўриб, .Аллоҳ сенга қандай муомала қилди, деб сўрадим. Язид .Аллоҳ мени мағфират қилди,, давоми...

2241 07:10 / 03.10.2019
Аллоҳ таолога бандани яқинлаштирувчи энг савобли ибодатлардан бири ndash қурбонликдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар Одам давоми...

2554 11:00 / 10.08.2019
quotИймон келтириб яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан давоми...

5241 17:15 / 19.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021