1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Нахуро қизлари Сора (учинчи мақола)

11:00 / 27.11.2020 3235 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Сора ва ходималари 

Сора подшоҳнинг қасридан Ҳожар билан қайтдилар. Уйга етиб келганларида эрлари нима ҳодиса бўлганини сўрадилар. Сора: «Аллоҳ таоло фожирнинг қўлини тузатди ва менга бир жория берди», дедилар. Яна ёмғир ёғиб, ҳамма ёқда мўл-кўлчилик бўлди. Иброҳим алайҳиссалом оилалари билан Фаластинга қайтдилар. Йўлда Иброҳим алайҳиссаломга Аллоҳ таоло ваҳий юбориб, Урдун диёридаги Садум аҳлига Расул бўлишни амр қилди. Уларни ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга, фаҳш ишлардан қайтаришга буюрди. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолодан (жиянлари) Лут алайҳиссаломнинг боришларига изн сўрадилар, изн берилди. Лут алайҳиссалом Урдун диёрига кетдилар.

Иброҳим алайҳиссалом оилалари билан Фаластинга етиб келдилар. Сора Иброҳим алайҳиссалом билан етти йил бирга яшадилар. Улар фарзанд кўришмади. Иброҳим алайҳиссалом фарзандли бўлишни хоҳлардилар. Шу ҳақда кўп тафаккур қилиб юрардилар. Бир кун Сора Ҳожарга сув келтиришни буюрдилар. Сув келтирилди. Кўзлари кўзларига тушиб, Ҳожарни Иброҳим алайҳиссаломга олиб беришни ўйладилар. Яна кўнгилларига ғашлик тушиб: «Иброҳим уйланганидан кейин мендан узоқлашиб кетса-я» деб қўрқдилар.

Кунлар ўтиб, васвасалари кетгач: «Иброҳим алайҳиссалом мўмин, ширин сўз, содиқ, инсонлар, хотин олсалар ҳам ўзгармайдилар, манзилни ҳам тарк қилмайдилар, деб ўйладилар. Иброҳим алайҳиссаломга фикрларини билдирдилар. Шояд, Аллоҳ таоло фарзанд ато этса, деган ниятда Иброҳим алайҳиссалом рози бўлдилар ва жорияларига уйландилар. Кунлар ўтиб, Ҳожарнинг бўйларида бўлди. Бу ҳолатдан Соранинг рашклари кучайди. Ҳожар Исмоил алайҳиссаломни туғдилар, Соранинг рашклари янада кучайди. Исмоил ва Ҳожарни узоқлаштиришни истаб қолдилар. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таоло иродаси ила аёллари ва ўғилларини Маккага юбордилар. У ерлар фақат саҳродан иборат эди. Озгина хурмо, сув билан уларни ташлаб келдилар ва дуо қилиб оилаларини саломат сақлашини ҳамда барака беришини Аллоҳдан сўрадилар:

رَّبَّنَا إِنِّي أَسْكَنتُ مِن ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِندَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّمِ رَبَّنَا لِيُقِيمُواْ الصَّلاَةَ فَاجْعَلْ أَفْئِدَةً مِّنَ النَّاسِ تَهْوِي إِلَيْهِمْ وَارْزُقْهُم مِّنَ الثَّمَرَاتِ لَعَلَّهُمْ يَشْكُرُونَ۝

«Парвардигоро, албатта мен зурриётимдан (бир бўлагини - ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Парвардигоро, (улар) намозни тўкис адо қилсинлар, деб (шундай қилдим). Бас, Сенинг Ўзинг одамларнинг дилларини уларга мойил қилиб қўйгил ва уларни (барча) мевалардан баҳраманд этгил. Шояд, шукр қилсалар» (Иброҳим сураси, 37-оят). Сўнг ўзлари Фаластинга қайтиб келиб, Ҳазрати Сора билан яшаб турдилар.

Бир куни эр-хотин ёлғиз ўтирганларида эшик тақиллади. Иброҳим алайҳиссалом югуриб бориб, эшикни очдилар. Ҳузурларига уч киши кириб келди. Улар жуда гўзал ва ҳайбатли эдилар. Уларни эҳтиром ила ўтқиздириб, олдиларига таом, гўшт қўйдилар. Меҳмонлар овқат ейишмади ва ўзларининг малоика эканликларини билдириб, Аллоҳ таоло Садум аҳлига азоб юборишини айтдилар. Чунки улар Лут алайҳиссаломнинг даъватларига қулоқ солмасдилар.

Ўз ширкларида, фаҳш, мункар ишларида давом этардилар. Малоикалар қайтиб кетаётганларида Сора онамизнинг фарзандли бўлишлари, ўғил кўришларининг башоратини бердилар - «(Парда ортида Иброҳимнинг) хотини турган эди. У (фаришталарнинг Лут кофир қавмини ҳалок этиш учун келганликларини эшитиб) кулди - хурсанд бўлди. Шунда:

وَامْرَأَتُهُ قَآئِمَةٌ فَضَحِكَتْ فَبَشَّرْنَاهَا بِإِسْحَقَ وَمِن وَرَاء إِسْحَقَ يَعْقُوبَ۝

Биз (фаришталаримиз воситасида) у аёлга Ишоқ (исмли ўғил кўриши) ҳақида ва Ишоқдан кейин Яъқуб (исмли набира кўриши) ҳақида хушхабар бердик» (Ҳуд сураси, 71-оят).

Бу хабарни эшитган Сора онамиз ҳам хурсанд бўлиб, ҳам даҳшатга тушиб дедилар.

قَالَتْ يَا وَيْلَتَى أَأَلِدُ وَأَنَاْ عَجُوزٌ وَهَذَا بَعْلِي شَيْخًا إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عَجِيبٌ۝

«У деди: «Вой ўлмасам, ўзим кампир, эрим қари чол бўлса ҳам, туғавераманми? Бу жуда қизиқ иш-ку!» (Ҳуд сураси, 72-оят).

قَالُواْ أَتَعْجَبِينَ مِنْ أَمْرِ اللّهِ رَحْمَتُ اللّهِ وَبَرَكَاتُهُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الْبَيْتِ إِنَّهُ حَمِيدٌ مَّجِيدٌ۝

Малоикалар Сорага дедилар: - «Улар айтдилар: «Аллоҳнинг амридан ажабланяпсанми? Эй хонадон эгалари, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлгай. Албатта У ҳамду сано эгаси ва буюк зотдир» (Ҳуд сураси, 73-оят). 

Ҳазрати Сора Аллоҳга шукр қилдилар.

Кунлар ўтиб, Ҳазрати Соранинг ҳам ҳомилалари билиниб қолди. У зот жуда хурсанд эдилар. Ой куни тўлиб, Ишоқ алайҳиссаломни туғдилар.

Соранинг вафотлари 

Ҳазрати Сора Ишоқ алайҳиссаломни 90 ёшларида туғдилар. Ишоқ алайҳиссаломга ҳаётларининг сўнгги йилларини бағишлаб ўстирдилар. Иброҳим алайҳиссалом баъзан Ҳожарнинг олдиларига кетардилар. Шунда Ҳазрати Сора ўғиллари билан ёлғиз қолардилар. Ишоқ алайҳиссалом ўсиб-улғайиб, уйландилар. Сора онамиз 127 ёшда вафот этдилар. Муборак Фаластин еридаги Халил деган шаҳарга дафн этилдилар.

(Тамом)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Лорен Бут Lauren Booth ndash инглиз журналисти ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси. Буюк Британиялик, Лондон шаҳрида туғилган. Радио ва телевидениеда диктор ва бошловчилик давоми...

3111 11:00 / 15.02.2023
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.hellipва бир мўмина аёлни ҳам, агар у ўзини Набийга ҳадя этса, Набий уни никоҳлаб олишни ирода қилса ndash давоми...

2981 11:02 / 12.02.2020
Ислом менга узоқ кутилган тинчлик, сокинлик ва ички беғуборлик ҳиссини ҳадя қилди. Сора Германсон Сора, Исломни қабул қилгунингизга қадар ҳаётингиз қандай давоми...

2510 17:00 / 23.08.2022
Уламолардан бири шундай ёзади.Бир йил олдин саксон ёшли бир қария зиёратимга келди. Унинг худди ёш йигитлардек зиналардан чаққонлик билан сакрабсакраб давоми...

14237 10:00 / 06.10.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021