1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳомиланинг шаклланиш босқичлари ёхуд алақа

17:00 / 30.11.2020 3600 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

ثُمَّ خَلَقْنَا النُّطْفَةَ عَلَقَةً

«Сўнгра нутфадан алақа яратдик» (Муъминун сураси, 14-оят).

«Алақа» сўзи «алақ»дан олинган бўлиб, муфассирлар ва луғат олимлари бунинг бир неча маънолари борлигини айтишган:

1. Бирор нарсага ёпишиб туриш. Бу маъно эмбрионнинг бачадон деворига ёпишиб туришига мувофиқ келади.

2. Умумий маънода қонга нисбатан ҳам ишлатилади. Шунингдек, қотган қонга, қип-қизил нарсага ҳам бу сўз ишлатилади. Бу ҳам эмбрионнинг шу босқичдаги ҳолатига мос келади. Ушбу босқич давомида берк, қон билан тўлган қон томирлари шаклланади.

3. Сувда яшайдиган ва ўзи ёпишиб олган ҳайвоннинг қони билан озиқланадиган зулук номли қуртга ҳам шу сўз ишлатилади.

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг «Сўнгра нутфадан алақа яратдик» ояти борасида шундай деганлар: «Яъни, нутфани узун зулук шаклидаги қизил рангли алақага айлантирдик». Бу гапни бошқа муфассирлар ҳам айтишган. Бу эмбрион алақа босқичининг охирларида оладиган шаклига мос келади. Бу пайтда у мазкур қон сўрувчи зулук шаклига киради. Эмбрионнинг бачадон деворига ёпишиб олиб, қон орқали озуқасини сўриб олиши ҳам зулукни эслатади. Қуйидаги расмда зулук ҳамда алақа босқичидаги эмбрион акс этган.

Қуръони Каримнинг бу босқичдаги эмбрионни таъбир қилишда ишлатган «алақа» сўзига эътибор беринг! Бу сўзга берилган маъноларнинг барчаси эмбрионга мос келади. Ёпишиб турувчи, қип-қизил рангли қотган қон, зулук шаклида бўлиши ва бачадон деворига ёпишиб, қон орқали озуқа олиши. Эмбрионнинг бу босқичда шундай ҳолатларни бошдан кечиришини олимлар аниқлаганларига бир аср бўлмади ҳали.

Қуръони Карим эса бу ҳақиқатни ўн тўрт асрдан бери айтиб келади.

فَتَبَارَكَ اللَّهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ۝

«Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди».

 

«Мана бу Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир» китоби асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дарахт баргидаги бир томчи сувни ичиш учун 12 та чумоли тўпланди. Эътибор тортадиган жиҳати шуки, улар тўрт гуруҳга бўлиндилар. Бунга сабаб сув томчиси бир томонга давоми...

2772 09:00 / 05.09.2023
bull Биласизми, бўри ҳеч қачон онаси, синглиси каби маҳрамлари билан қўшилмайди.bull Битта бегона урғочи билан жуфтлашиб, умр бўйи ўша билан яшайди.bull Болаларини яхши давоми...

7974 09:10 / 17.06.2021
Арабча матнларда .алҳабба ассавдаа, номи ила зикр қилинган нарсани биз сўзмасўз .қора дона, шаклида таржима қилдик. Чунки ушбу .қора дона, нима экани ҳақида давоми...

13293 12:19 / 06.12.2018
Аллоҳ таоло қуйидаги оятда Ўзининг сўзи ростлигига моддий далил келтирган .Ва билингки, албатта, Аллоҳ ичингиздагини билади. Бас, Ундан огоҳ бўлинг, Бақара сураси, давоми...

992 17:21 / 11 февраль
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021