1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Чақимчиликдан эҳтиёт бўлиш

07:12 / 14.12.2020 5454 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ يَزِيدَ قَالَتْ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِخِيَارِكُمْ؟» قَالُوا: بَلَى. قَالَ: «الَّذِينَ إِذَا رُؤُوا ذُكِرَ اللهُ، أَفَلَا أُخْبِرُكُمْ بِشِرَارِكُمْ؟» قَالُوا: بَلَى. قَالَ: «الْمَشَّاؤُونَ بِالنَّمِيمَةِ، الْمُفْسِدُونَ بَيْنَ الْأَحِبَّةِ، الْبَاغُونَ الْبُرَآءَ الْعَنَتَ».

Асмо бинт Язиддан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Энг яхшиларингизни айтиб берайми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Кўрганингзида Аллоҳни ёдга соладиганлар», дедилар.
«Энг ёмонларингизни айтиб берайми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Чақимчилик қилиб юрадиганлар, муҳаббатли кишиларнинг орасини бузадиганлар, пок, бегуноҳ одамларга машаққат туғдиришни истайдиганлар», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмонларнинг энг яхшилари ва энг ёмонлари ҳақида савол-жавоб тариқасида маълумот бермоқдалар.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Энг яхшиларингизни айтиб берайми?» дедилар. 

«Ҳа», дейишди. 

«Кўрганингзида Аллоҳни ёдга соладиганлар», дедилар».

Бундай кишиларнинг қад-қоматларини, сиймоларини кўришлари билан одамлар Аллоҳни эслайдилар. Уларнинг Ислом асосида кечираётган ҳаётлари сиртларига ҳам балқиб чиққан бўлади. Улар ўзларининг ташқи кўринишлари билан ҳам бошқалардан ажралиб турадилар. Уларни кўрган ҳар қандай одамнинг хаёлига Аллоҳ таоло тушади. Уларни кўрганлар Аллоҳ таолони эслаб қоладилар. Ана шундай одамлар мўмин-мусулмонларнинг энг яхшиси бўлар экан.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна:

«Энг ёмонларингизни айтиб берайми?» дедилар. 

«Ҳа», дейишди. 

«Чақимчилик қилиб юрадиганлар, муҳаббатли кишиларнинг орасини бузадиганлар, пок, бегуноҳ одамларга машаққат туғдиришни истайдиганлар», дедилар».

Кўриниб турибдики, чақимчи энг ёмон тоифалар рўйхатининг биринчи сафида турар экан.

Шунинг учун чақимчиликдан эҳтиёт бўлиш, биродарининг гап-сўзи, хатти-ҳаракатларини бошқаларга бориб айтиб, чақимчилик қилиб, ўзига қандайдир бир манфаат топиш йўлига зинҳор ва зинҳор юрмаслик керак.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бефойда нарсаларни тарк қилиш киши Исломининг чиройлилигидандир,, дедилар. давоми...

3477 08:20 / 28.12.2017
. ,. .5763. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чизиқлар чизиб туриб, .Мана бу инсон, буниси эса ажали. У шундай бўлиб давоми...

3356 07:34 / 18.10.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ўлган одамга уч нарсаси ndash аҳли, моли ва амали эргашади. Иккитаси ndash аҳли ва моли давоми...

4208 09:05 / 04.02.2018
Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу давоми...

2274 16:54 / 07.04.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021