1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қандай чиройли овоз!

08:00 / 16.12.2020 4841 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Кўфадаги бир қишлоқдан ўтиб қолдилар. Йўлда бекорчи йигитлар тўпланиб олиб, ичиб ўтиришарди. Уларнинг ичида Зозон деган қўшиқчи ҳам бор эди. У куй чалиб, қўшиқ айтарди. Унинг овози жуда чиройли эди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уни эшитиб, «Қандай чиройли овоз! Агар шу овози билан Қуръон ўқиганидами..». дедилар-да, ридоларини елкаларига ташлаб, жўнаб кетдилар. Зозон бу сўзни эшитиб, «Бу киши ким?» деб сўради. Атрофдагилар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу», дейишди. «У киши нима деди?» сўради Зозон. «Қандай чиройли овоз! Агар шу овози билан Қуръон ўқиганидами..» дедилар», дейишди. Зозон сакраб туриб, қўлидаги созини ерга уриб синдирди-да, у зотни излаб кетди. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни топиб бориб, ҳузурларига кирди. Салом бериб, шогирдликка олишларини сўраб, йиғлаб юборди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уни қучоқлаб олдилар. Икковлари қучоқлашиб узоқ йиғлашди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қандай қилиб Аллоҳ азза ва жалла яхши кўриб, тўғри йўлга буриб қўйган бандани мен яхши кўрмайин?» дедилар. Зозон Аллоҳ азза ва жаллага барча гуноҳларидан тавба қилди ва то Қуръонни ўрганмагунча Абдуллоҳ ибн Масъуддан ажралмади. Яхши илм эгаллаб, пешқадам имом бўлди, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Салмон Форсий ва бошқа саҳобалардан ҳадис ривоят қилиш шарафига эришди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволКинна солиш ҳақида бу нарса мумкинми ёки аксинчаЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймКинна солиш бошни уқалаш маъносида бўлса, тиббий ҳаракат ҳисобланиши давоми...

18988 11:01 / 04.03.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рамазон олдидан бирикки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир киши бирор рўза давоми...

4858 08:00 / 08.04.2021
. .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар .Аллоҳим Уни бизга хайрбарака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва давоми...

2577 11:00 / 19.06.2023
Иймон инсон табиатини йўққа чиқармайди, аксинча уни тарбиялайди. Иймон инсоннинг ғаризаларини йўқотмайди, аксинча уларни тартибга солади. Ўғли ғарқ бўлаётганида давоми...

3044 17:00 / 21.04.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021