1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Бадан поклиги одоблари

11:30 / 15.09.2021 3039 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда бадан поклиги бўйича бир қанча ҳукмлар жорий этилган бўлиб, уларга амал қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Бадан поклиги борасидаги диний таълимотларга ихлос билан амал қилган мусулмонлар учун уларнинг бундаги амаллари ибодат даражасига кўтарилади. Улар бадан поклиги йўлидаги қилган ҳар бир ҳаракатларига ажр ва савоблар олишади.

Мусулмон инсоннинг бадан поклиги ҳақидаги Ислом таълимотлари қазои ҳожатдан кейин покланишни ҳам ўз ичига олади. Бу эса, Ислом дини хало одоби масалаларига жиддий қараганидан далолат беради. Аввал айтганимиздек, инсоният тарихида Ислом биринчи бўлиб бу ишларни тартибга солишни бошлаган. Масаланинг жиддийлигидан бу иш одобига Ислом шариатининг иккинчи манбаи бўлмиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида алоҳида эътибор берилган. Энг мўътабар ҳадис, фиқҳ ва одоб китобларида албатта «хало одоблари» боби ҳам бўлган.

Имом Муслим ва Имом Аҳмадлар Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у киши қуйидагиларни айтадилар: «Мушриклардан баъзилари истеҳзо ила: «Оғайниларингизнинг сизларга қандоқ қилиб бўшанишни ҳам ўргатаётганини кўряпман», деди. Мен: «Тўғри, у киши бизга қиблага юзланмасликни, ўнг қўлларимиз билан тозаланмасликни, учтадан кам тош ишлатмасликни ва чиқинди ишлатмасликни амр қилганлар», дедим».

Ҳа, Ислом бу ишларни жиддият билан бошлаганда бошқалар истеҳзо қилар эди. Кейинчалик мусулмонлар бошқа юртларга борганларида бу ишларни ўша юртларнинг одамларига ўргата бошладилар. Кўплаб мусулмон саёҳатчилар, тожирлар бошқа юртларда тозалик, поклик, шахсий гигиенага амал қилинмаслигини кўриб, бу ҳақда ажабланиб ёзганлар.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон давлатида яшаётган иймонлиИсломли кишилар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда давоми...

3042 17:00 / 13.05.2022
Ниҳоят, Ғарб тадқиқотчи олимлари Қуръоннинг оятларини эътироф этдилар .Инсон тупроқдан яратилган,, деган хулосага келдилар. Кейинги йилларда геология ва давоми...

2628 13:15 / 20.06.2024
.Бу ndash нилометр, яъни Нил сатҳини ўлчовчи қурилма. Бу мусулмонларнинг Мисрдаги энг қадимий иншоотларидан биридир. Унинг ёрдамида Нил дарёсидаги сувнинг сатҳи давоми...

3369 09:00 / 04.04.2022
учинчи мақола Атоқли андалусиялик файласуф Ибн Рушд 11261198 АрастуАристотельнинг ўрта асрлардаги биринчи шарҳловчиси ҳисобланади. Унинг асарлари таъсирида давоми...

1886 14:00 / 12.05.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021