1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳалолдан келган барака

08:00 / 22.12.2020 3652 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир дўстимга мева сотувчи бир воқеани айтиб берган экан. Ўша савдогар бир чақа ҳам зарар қилмай, яроқсиз меваларни сотар экан. У эскирган меваларни идиш тагига қўйиб яширар, устига эса янги меваларни қўйиб сотарди. Харидор келса, идиш устидаги янги меваларни кўриб, билмасдан тагидагиларни ҳам қўшиб олиб кетар экан. Савдогар эса ҳаммаси бир хил деб қасам ичар экан. Унинг бир шериги эса худди шу қинғир йўл билан помидор сотар экан. Бир куни бир харидор ўша кимсадан помидор олмоқчи бўлиб, мева сотувчига: «Бу помидорлар қанақа?» деб сўрабди. Сотувчи шеригини мақтаб, моли яхши, устидагиси билан тагидагиси бир хил дебди. Харидор келишилган пулни берибди-ю, идишни ағдариб юборибди. Помидорлар ерга тўкилиб, сотувчининг айби очилиб қолибди. Харидор уни шунақанги калтаклабдики, ўнг билан чапни ажрата олмай қолибди. Оғайнисининг алдагани ва яширганига яраша жазо олганини ўз кўзи билан кўрган мевафуруш ўйланиб қолибди. Бу иш бир харидорнинг калтаги эмас, балки одамларни алдаб, ҳаромдан пул топган кишига Аллоҳ томонидан берилган жазо эканини тушунибди. У шундай дебди: «Шу кундан бошлаб савдода Аллоҳдан қўрқишга ўзимга сўз бердим. Қўшнимнинг калтакланиши мен учун дарс бўлди, Аллоҳга қайтишимга сабаб бўлди. Энди айниган ва эскирган меваларни олиб ташлаб, фақат тозасини сотадиган бўлдим. Одамлар ҳам менга ишониб, кўпроқ мендан савдо қиладиган бўлишди. Шу ишимдан кейин ризқимга барака кира бошлагани сезилди. Олдинлари одамларни алдаб юрганимда топган пулим дўкон харажатларини ҳам қопламас эди. Ҳозир эса бир ойда минг, ҳатто икки минг риёлгача соф фойда қоляпти. Бошқа савдогарлар ҳам бунга амал қилармикан деб ўйлаб қоламан. Текширув келсагина тарозидан урмай, алдамай савдо қилиб, бошқа пайт билганини қилиш нотўғри экан. Чунки ҳаммасини Аллоҳ таоло кўриб-билиб туради. Ошкора нарсаларни ҳам, яширин нарсаларни ҳам билади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дўстимнинг илтимосига кўра принтердан бир маълумотни қоғозга чиқараётган эдим. Бирдан қурилмага варақ тиқилиб, ишламай қолди. Ўзимча жиҳозни тузатмоқчи бўлдим. давоми...

5849 17:20 / 18.03.2019
Ҳишом ибн Ҳассондан ривоят қилинади .Пайшанба куни Муҳаммад ибн Сирин раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурида эдик. Асрдан кейин бир киши келиб, Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ давоми...

2333 08:00 / 06.02.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган Эй одамлар Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, давоми...

2651 16:21 / 12.10.2020
Тақдирнинг тақозоси билан йигит, узоқ Шарқнинг Сахалин ўлкаларида қамоқ жазосини ўтарди. Шароит оғир, обҳаво жуда ҳам совуқ. Лекин йигит тақводор, Аллоҳдан давоми...

5883 20:01 / 04.01.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021