1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Юзга уришнинг қандай хатарлари бор?

14:00 / 05.09.2021 9585 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юз инсоннинг муҳим аъзолардан бўлиб, ундаги моддий, ташқи чиройини кўрсатадиган қисмидир. Юзда қулоқ, бурун, оғиз, тишлар кўзлар каби бир неча аъзолар бор. Юзга уриш юздаги моддий чиройнинг йўқолишига ёки нуқсон етишига, юздаги аъзоларга шикаст етишига, баъзида улар ўз вазифасини бажара олмай қолишига сабаб бўлади.

Америкалик тадқиқотчилар бош ва юзга уришнинг алцгеймер каби асаб касалликларига сабаб бўлишини аниқладилар. Бу касалликда мия ўз вазифаларини бажара олмай қолади. Мия билан боғлиқ ёки асаб касалликлари сабабли вафот этган 12 нафар спортчининг танаси ёриб кўрилганда, уларнинг асаб тизимлари зарарлангани маълум бўлди.

Бостон университети тиббиёт факультети ўқитувчисининг айтишича, ушбу ёриб кўриш натижаси тўқнашувли спорт ўйинларидаги бошга такрорий зарбаларнинг тушиши асаб касалликларига сабаб бўлишига далилдир.

Маълумки, бокс, каратэ, кикбокс каби спорт турларида бош ва юзга уриш, тепиш кўп содир бўлса, футболда тўпни бош билан уриш, қайтариш асносида бошга зарба тегади.

Хўш, юзга уришнинг қандай хатарлари бор?

- Миядаги 300-400 атрофидаги ҳужайраларнинг ўлишига сабаб бўлади.

- Баъзида кўр бўлиб қолишга сабаб бўлади.

- Эшитиш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлади.

- Юзнинг фалаж бўлиб қолишига сабаб бўлади.

- Баъзида дарҳол ўлиб қолишга сабаб бўлади.

- Паришонхотирликка сабаб бўлади.

- Таъм, ҳид билиш, чайнаш, ютиш ва кўз ёши билан боғлиқ муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади.

- Беихтиёр ҳолатда пешоб чиқарадиган бўлиб қолишга сабаб бўлади.

Кўпчилик боласини уриб тарбия қилмоқчи бўлади. Боланинг юзига уришнинг хатарлари нима?

- Ёлғончи бўлиб қолишига сабаб бўлади.

- Қайсар бўлиб шаклланишига сабаб бўлади.

- Бола билан ота-она ўртасида ёмон кўриш каби салбий ҳислар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу эса оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муҳаббатнинг йўқолишига олиб келади.

- Одамлардан қўрқадиган, шахсияти заиф, душманлари учун осон ўлжа бўладиган тарзда шаклланади.

- Озгина дўқ-пўписа қилган кишига ёки ўзидан кучлироққа бўйсунадиган бўлиб қолади.

- Депрессияга тушадиган бўлиб қолишига сабаб бўлади.

- Одамови бўлиб қолишига сабаб бўлади.

- Одамларни ёқтирмайдиган, уларга нафрат кўзи билан қарайдиган бўлиб қолишига сабаб бўлади.

- Баъзан қотил бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизлардан бирингиз урадиган бўлса, юзга уришдан сақлансин!» деганлар.

Табароний ривоятлари. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бирингиз уришмоқчи бўлса, юз (га уриш)дан сақлансин!» деганлар.

Бухорий ва Муслим ривоятлари. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин биз умматларини юзга уришдан қайтарганлар. Ўзлари ҳеч қачон оналаримизнинг, фарзандларининг ва ходимларининг юзларига урмаганлар.

Тиббиёт соҳасида юзга уришнинг хатарлари аниқланганига кўп вақт бўлмади.

Болаларни, аёлларни, хизматкорларни уришдан сақланишимиз лозим.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нейрожарроҳ, невропатолог, невролог бўлмаганларини ҳисобга олсак, «Юзга уришдан сақлансин!» деб ўн тўрт аср олдин айтганлари у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таолонинг ҳақ пайғамбари эканликларига далиллардан биридир!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилигимиз ўргимчак уясини кўрганмиз. Баъзан ўзимиз сезмай ўша уяни либосимизга илаштириб оламиз. Қачонки майин ипи юзимизга урилгач, дарҳол юзимизни салаймиз. давоми...

4538 09:00 / 13.05.2021
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади .Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшар. Унинг устидан мавж қоплагандир, умавжнинг давоми...

2916 09:10 / 01.08.2019
Осмондан чайқалачайқала учиб тушадиган ва оёқларимиз остида эзиладиган қор учқунларининг шакллари шундай ажойибки, бу гўзаллик қаршисида уста мусаввирлар ҳам давоми...

5961 13:30 / 24.12.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Сўнгра нутфадан алақа яратдик, Муъминун сураси, 14оят..Алақа, сўзи .алақ,дан олинган бўлиб, муфассирлар ва давоми...

3573 17:00 / 30.11.2020
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021