1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Абу Муҳаммад Марвазийнинг саховати

08:00 / 28.12.2020 2486 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусъаб ибн Аҳмад ибн Мусъаб айтади: «Абу Муҳаммад Марвазий Маккага кетмоқчи бўлиб, Бағдодга келди. Мен унга шерик бўлишни орзу қилардим. Унинг олдига келиб, шерик бўлишга рухсат сўрадим. Лекин у менга рухсат бермади. Марвазий иккинчи ва учинчи йили ҳам келди. Олдига бориб, салом бериб, яна рухсат сўрадим. У: «Бир шартга кўра рози бўламан. Иккимиздан биримиз бошлиқ бўламиз ва ким бошлиқ бўлса, шерик унга қарши чиқмайди», деди. Мен: «Майли. Сиз бошлиқ бўлинг», дедим. «Йўқ, сен бўласан», деди. «Ёшингиз катта, сиз лойиқроқсиз-ку?» десам, «Менга қарши чиқма!» деди. Рози бўлдим. Бирга йўлга чиқдик. Таом келса, «Олдин сен оласан», дер эди. Кўнмасам, «Қарши чиқиш йўқ деб шарт қўйганмиз», дер эди. Унга зарар берганим, уринтириб қўйганим учун йўлга бирга чиққанимга афсусландим. Бир куни кетаётсак, қаттиқ ёмғир қуйиб юборди. У менга: «Эй Абу Аҳмад, милни (Йўлда адашиб кетмаслик вамасофани аниқлаш мақсадида сафарда юрганлар учун ўрнатилган тош) топ», деди. Топсак, «Милнинг тагига ўтир», деди. Мени ўтирғизиб қўйиб, тепамда қўлини чўзиб, мени пана қилиб турди. Унга етаётган зарарларни кўриб, бирга чиққанимга яна афсусландим. Кейин билсам, унинг одати шунақа экан. Маккага етиб боргунимизча мени ёмғирдан сақлаб, барча кўнгилсизликлардан ҳимоя қилиб кетди. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбдан.Биродаринг Ибн Масъуд .Ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади,, дейдими, деб давоми...

3843 18:00 / 29.05.2019
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина давоми...

4904 10:30 / 23.05.2021
1 Қандай қон чиқса ҳам нажосат ҳисобланмайдиа Барча турдаги балиқнинг қони, чунки у сувда яшайдиб Чивин, бурга ва битнинг қони. Чунки уларнинг қони жуда оз бўлиб, давоми...

3538 10:55 / 27.06.2019
Ҳижратнинг ўн тўққизинчи йили эди. Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Рум салтанати томон ҳарбий юришни амалга оширдилар.Рум шоҳи Қайсар бунга қадар Ислом давоми...

5361 21:20 / 22.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021