1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Хожа таомга ўтирса, ходим у билан ўтирадими?

05:00 / 03.03.2017 3440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ходимингиз таомини олдингизга олиб келса, уни ҳам ўтиришга таклиф қилсин. Агар ходим ўзи бош тортса, таомдан бироз едириб қўйсин», дедилар
». 

Шарҳ: Таом олиб келган ходимга: «Кел, ўзинг ҳам ўтир, бирга еймиз» деб таклиф қилиш Ислом одобларидан экан. Агар ходим бирор сабаб билан бундан бош тортса ҳам, барибир таомдан озгина едириб қўйиш матлуб Исломий одатлардан экан.

Абу Маҳзура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳунинг ёнида ўтирган эдим. Сафвон ибн Умайя каттакон мис лаганда овқат олиб келди. Идишни бир неча киши абоъа кийимига солиб кўтариб келиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг олдиларига қўйишди.
Умар ўз атрофидаги мискин одамлар, қуллар, ходимларни чақирди. Уларнинг барчаси у билан овқатланишди. Шунда у:
«Аллоҳ ўз қуллари билан таом ейишдан юз ўгирган қавмни ундай қилсин, бундай қилсин», деди.
Шунда Сафвон:
«Йўқ! Аллоҳга қасамки! Биз улардан юз ўгирмаймиз. Лекин ўзимизни устун қўямиз, холос. Аллоҳга қасамки! Яхши таомдан ўзимиз еб уларга ҳам берадиганини топа олмаймиз», деди
».
Шарҳ: Кўриниб турибдики, мўмин-мусулмон одам айниқса таом масаласида қулларни, ходимларни паст санамаслиги, аксинча таом пайтида уларни ўзига тенг кўриб, кўнглини олиши лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилиши киши Исломининг ҳуснидандир,, давоми...

6531 20:50 / 17.11.2017
Аллоҳ таоло .Улар мусибат етганда .Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз,, дерлар.Ана ўшаларга Роббиларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана давоми...

9012 05:00 / 01.03.2017
Тилни қабоҳатли гапсўзлардан тиймоқ ҳар бир инсон учун фарзи айндир. Чунки бу нарса катта гуноҳдир.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Набий саллаллоҳу алайҳи давоми...

4115 05:00 / 02.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким мен айтмаган нарсани мени айтган деб айтса, дўзахдаги ўрнига давоми...

3747 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021