1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шеър ва шеър ўқиш 22-боб

15:00 / 06.01.2021 4317 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Одамлар шеър ўқиш ҳақида гапиришди.

Баъзилари уни ёмон кўрди, бошқалари эса унга рухсат берди. Ёмон кўрганлар Аъмаш Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисни ҳужжат қилишади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қоринларингизнинг йиринг ва қон билан тўлиб-тошиши шеър билан тўлишидан яхшироқдир», дедилар.

Аллоҳ таоло:

«Шоирларга йўлдан озганлар эргашур» (Шуаро сураси, 224-оят), яъни, адашганлар, деган.

Шаъбий: «Улар (олдингилар) шеър олдидан бисмиллаҳ деб ёзишни ёмон кўрарди», дейдилар.

Ривоят қилинадики, Масруқ шеърдан бир байтни мисол олаётиб, бирдан уни йиртиб ташладилар. Унга: «Байтни тугатганингизда эди?» дейишганда, «Мен номаи аъмолимда бирор байт бўлишини ёмон кўраман», дедилар.

Иброҳим ибн Юсуф Касир ибн Ҳишомдан ривоят қилади: «Абдулкаримдан Аллоҳ таолонинг «Минаннаси ман яштаро лаҳул ҳадиса», деган сўзи ҳақида сўрашганида: «Бу куй ва шеър», деб жавоб бердилар.

Ато айтадилар: «Иблис: «Эй Раббим, мени Одам сабабли жаннатдан чиқардинг, энди менинг уйим қаерда?» деди.

Аллоҳ таоло айтди: «Ҳаммом».

Иблис: «Мажлисим қаерда?» деди.

Аллоҳ айтди: «Бозор».

«Ўқийдиган нарсам нима?» деди.

Аллоҳ айтди: «Шеър».

«Тузоғим нима?» деди.

Аллоҳ айтди: «Аёллар».

«Сўзим нима?» деди.

Аллоҳ айтди: «Ғийбат ва ёлғон».

«Китобим нима?» деди.

Аллоҳ айтди: «Терига ёзиш» (яъни, татиуровка), деди.

Шеърни мубоҳ деганларнинг ҳужжати эса Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилган ҳадисдир: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта шеърда ҳикмат бор», дедилар. Яна Ҳишом отасидан ривоят қиладики, отаси: «Уммул мўминин Оишадан кўра шеърни, тибни, луғатни, фиқҳни билувчироқ хотинни кўрмадим», деган экан.

Саммок ибн Ҳарб Жобир ибн Сумрадан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ашоби шеър ўқирди». Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг орасида табассум қилиб ўтирардилар».

Икрима Ибн Аббос розияллоҳу таоло анҳумонинг: «Агар бирортангиз Қуръондан бирор нарсани ўқиса ва тафсирини идрок қила олмаса, уни шеърдан изласин, чунки шеър араб девонидир», деганларини ривоят қиладилар.

Абу Дардога: «Сендан бошқа ҳамма ансорлар шеър айтади», дейилганда, «Мен ҳам шеър айтаман», деганлар ва шеър ўқиганлар.

Яна айтиладики, шеърдан қайтаришдаги мақсад агар киши шеър билан машғул бўлса, Қуръон ўқиш ва зикрдан тўсиб қўяди. Аммо тўсиб қўймаса, шеър ўқишнинг зарари йўқдир.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Абу Увайс отасидан, у Валид ибн Муҳаммад ибн Убода ибн Сомитдан, у амакисининг ўғли Убода ибн Валиддан ривоят қилади .Убода ибн Сомит Муовия розияллоҳу анҳу давоми...

2627 08:00 / 18.12.2020
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Банда Роббисига юзланиб дуо қилмоқлигидан Аллоҳга маҳбуброқ амал йўқдир,, ndash деганлар. Ҳар бир мўминмусулмонга шундай ҳолат давоми...

11378 18:45 / 02.04.2019
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. У зот бир юмушлари билан кетдилар. Шу пайт иккита давоми...

2711 08:00 / 17.01.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021