1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Чой ўрнига керосин

17:00 / 09.01.2021 3806 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳиндистонлик буюк уламолардан Абдулҳай Лакнавий айтадилар:

«Мен отам Мавлоно Абдулҳалим ҳузурида илм ўргандим. 17 ёшимда мен учун ўқилиши керак бўлган китоб қолмади. 17 ёшимдан китоб ёзишни бошладим».

Бу зотнинг илмга, китоб ёзишга харисликлари шу даражада бўлган эканки, уйларининг ўртасида хонтахта ўрнатиб, шунда доим китоб ёзарканлар. Китоб ёзиб турганларида таҳорат қистаб қолса, хаёл сочилмасин деб, уйнинг тўрттала тарафида ҳам бир хил хаммом ва ҳожатхона барпо қилган эканлар. Тезда таҳоратни янгилаб, яна китоб ёзишга киришарканлар. Ҳазрат 24 соатнинг 2 соатини уйқуга, 10 соатини илм беришга, қолган қисмини китоб ёзиш ва бошқа ибодатларга ажратар эканлар.

Шу ҳолатда ҳам оталари у кишининг кам китоб кўраётганликлари ҳақида оналарига шикоят қилибдилар:

— Ўғлингиз олдингидек китоб ўқимай қўйди. Хаёли сочилиб қоляпти.

— Менимча бундай эмас. Ўғлимиз олдингидан ҳам кўп китоб ўқияпти.

— У ҳолда буни бир синаб кўринг. Олдига чойнинг ўрнига бошқа бир бадбўйроқ нарсани қуйиб беринг. Агар ўша нарсани ичаётганида бурни бадбўйни сезиб, тупуриб юборса, билингки, хаёли сочилган бўлади.

Одатда ҳазрат овқатланиш учун алоҳида вақт сарфламай, олдиларига олиб келинганини еб, яна китоб ёзаверарканлар. Оталари синаш мақсадида чой ўрнига керосин қуйиб, хонтахтага қўйиб кетибдилар. Абдулҳай Лакнавий эса, уни чой деб ўйлаб, шартта ичиб юбориб, индамасдан яна китоб ёзаверган эканлар.

Абдулҳай Лакнавий қирққа кирмай вафот этганлар (душманлари ўлдиришади). 150 дан ортиқ китоб ёзиб қолдирганлар. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!

Манба: islom.ziyouz.com

Муаллиф
islom.ziyouz.com
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммадхон махдум Мулла Рустам домла ўғли 1900 йилда Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси собиқ Тельман кўчасида зиёли оилада дунёга келди. Отаси мулла Рустам домла давоми...

2665 17:00 / 14.03.2022
Имом, ҳофиз, шайхулислом Аҳмад ибн Шуъайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ибн Динор Абу Абдуллоҳ Хуросоний Насаий ҳижратнинг 215 йили Хуросоннинг шаҳарларидан бири давоми...

4432 21:57 / 27.04.2017
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Зоҳидхон қори Азимбоевнинг уйларига ташриф буюрдик.Зоҳидхон қори давоми...

12485 13:40 / 10.01.2018
Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али Абдуллоҳ ибн Мусо Байҳақий алХусравжирдий 384 сана Шаъбон ойида тавваллуд топдилар. Ҳофиз, Шофеъий мазҳабининг фақиҳи, ҳар хил илмларнинг давоми...

5180 21:59 / 27.04.2017