1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср Индонезияга Қуръоннинг маънолар таржимасини совға қилди

16:00 / 12.01.2021 1717 pdf Ўқиш режими + -

Миср фондлари Вазирлиги 10 январь куни Индонезиянинг Қоҳирадаги элчихонасига 200 нусхада «Қуръони Карим ва Индонез тилидаги маънолар таржимаси»ни Индонезиядаги университетлар, мактаблар ва диний муассасаларга тарқатиш учун совға қилди. Бу ҳақда Mısravi нашри хабар берди.

Бундан ташқари, Вазирлик Ал-Азҳар университетига ўқишга кирган 75 нафар индонезиялик талабаларга ҳам «Қуръони Карим ва Индонез тилидаги маънолар таржимаси»ни нусхасини тақдим этди.

Сўнгги йилларда Миср асослари Вазирлиги Ислом ишлари бўйича олий Кенгаши билан ҳамкорликда Қуръони Каримнинг маънолар таржимасини 10 тилга: инглиз, француз, немис, испан, рус, хитой, суахили, индонез, корейс ва албан тилларига таржима қилди.

Ушбу хайрли ишлар Қуръоннинг маънолар таржималарини турли мамлакатларда нашр этиш, Ислом динини тўғри тарғиб қилиш ва араб тилини билмайдиганларга Қуръон маъноларидан фойдаланишда ёрдам бериш мақсадида амалга оширилди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан давоми...

2286 19:00 / 18.09.2021
Жорий йилнинг 2 май куни АлБухорий Ислом марказида ийд Рамазон ҳайити намози ўқилди.Ўзбекистоннинг Америка ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов юртдошларимизни давоми...

2008 04:32 / 04.05.2022
248 йилдан бери фаолият юритиб келаётган ва ўзининг ёғоч безаклари билан эътиборни тортадиган .Токмак Ҳасан Пошо, масжиди Ёзгат шаҳрининг Сефаатли минтақаси давоми...

2471 11:14 / 17.05.2021
Австралиялик муслима аёл коронавирус ўз отасини тўшакка ётқизиб қўйгани ва беморни кислород аппаратларига қарам қилгани ҳақида гапириб берди.Элла Зейннинг давоми...

2206 15:10 / 15.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021