1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кўзи ожиз муаззин Брайл алифбосида Қуръондан дарс беради

16:00 / 13.01.2021 2312 pdf Ўқиш режими + -

Демиркент туманидаги «Куба» масжидининг муаззини Илёс Озкан, ўрта мактабда юқтирган «Бехчет» касаллиги сабаб 20 ёшида кўзи кўрмай қолди. 

Кўриш қобилияти бузилганига қарамай у Эрзинжан шаҳридаги «Имом Хатиб» номли ўрта мактабни тамомлади. Сўнгра Эрзурум вилоятидаги «Отатурк» университетининг илоҳиёт факультетида таҳсил олди.

У университетни тамомлаб, Эрзинжан вилоятидаги масжидлардан бирида иш бошлади ва 15 йилдан бери муаззин бўлиб фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда Озкан кўпчилик мўмин мусулмонларга намуна бўлмоқда ва фидокорлиги билан қадрланмоқда.

Бундан ташқари у Брайл алифбосида Қуръондан дарс беради. Ҳаётининг кўп қисмини масжидда ўтказганини тушунтирган Илёс Озкан: «Баъзида масжидга акам билан, баъзида ёлғиз келаман. Бомдод намозига азон айтишдан аввал масжид дарвозаларини очаман. Суннат намозини ўқиб, масжид имоми бошчилигида фарз намозини жамоат ила адо этамиз » дейди.

Шунингдек, жамоатда Қуръон ўрганишни истаганларга ёрдам беришини айтиб: «Менинг асосий йўналишим бу — Қуръони Каримни Брайл алифбосида ўқитиш. Реабилитация марказларида ва масжидларимизда кўриш қобилияти чекланган кўплаб мўмин мусулмонлар Қуръони Каримни осон ўқишлари мумкин».

Ҳар хил тўсиқлар, баҳоналар Ислом ва Қуръони Каримни ўрганишга халақит бермаслигини таъкидлаб, муаззин Озкан сўзларини қуйидагича давом эттирди: «Фарзандларимизнинг маънавиятига эътиборсиз бўлмайлик. Бирор сабабга кўра, ногирон бўлиш ҳолати Қуръон ва Исломни ўрганишга баҳона бўла олмайди. Ҳар бир инсон дин ва Қуръони Каримни ўрганиши мумкин. Бу дунёдаги вақтимизни беҳуда сарфлаш ва бошқа муаммолар туфайли ўзингизга озор беришнинг фойдаси йўқ. Агар тўсиқлар бўлса, уларни енгиб ўтиш керак».

Эрзинжан вилоятидаги масжидга ташриф буюрган Сервет Тиряки Озканнинг ҳаёт ва таълимга бўлган муҳаббатига эътибор бериб: «Озкан ўз вазифасини қатъият билан давом эттираётган шахсдир. Биз ўз кўзларимизни ва Аллоҳ таолонинг барча неъматларини қадрлашимиз керак» дея таъкидлайди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун давоми...

3780 15:10 / 08.01.2024
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг анжуманлар залида отинойилар учун чоп этилган қўлланмаларнинг тақдимоти бўлиб давоми...

4286 13:00 / 16.11.2019
Ўқув курсларига қабул қилиш тартибиndash таълим олиш учун 18 ёшга тўлган ихтиёрий равишда таълим олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида давоми...

2271 18:30 / 12.08.2021
Қуръони Карим ва суннати Набавияга хизмат қилиш бўйича .АлБурҳон, ассоциацияси ҳамда .Подшоҳ Aбдулазиз фан ва технология шаҳри, маркази ҳамкорлигида .Қуръони давоми...

2084 14:09 / 02.08.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021