1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Озор берманг!

08:00 / 17.01.2021 2711 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. У зот бир юмушлари билан кетдилар. Шу пайт иккита полапони бор бир қушни кўриб қолиб, унинг полапонларини олиб қўйдик. Полапонларнинг онаси келиб, тепамизда айлана бошлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, «Ким буни боласи туфайли аламга қўйди? Боласини қайтариб беринглар», дедилар.

Бир сафар чумоли уясига ўт қўйиб юборган эдик, буни кўриб қолиб, «Ким бунга ўт қўйди?» деб сўрадилар. «Биз», дедик. У зот алайҳиссалом: «Олов билан фақат оловни яратган Зотгина азоблашга ҳақли», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳишом ибн Холид арРобъий айтади .Бир куни масжидга кирдим. Ёнимдаги ҳамёнимда минг дирҳам пулим бор эди. Шундан бошқа пулим йўқ эди. Ҳамёнимни масжиднинг бир давоми...

3461 07:00 / 28.01.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сажда қила туриб, зино, ўғрилик, куфр келтириш ва бошқа гуноҳи кабиралардан паноҳ сўрардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудек буюк давоми...

3763 09:30 / 24.04.2019
Абдуллоҳ ибн Али ибн Абдуллоҳ Баҳо Козруний Макка муаззинларининг раиси эдилар. У зотнинг ўлими олдидан шундай деганлариини эшитишган .Эй шайтон, мен сени давоми...

2372 08:01 / 06.06.2020
Толҳа ибн Муҳаммад ибн Саъид ибн Мусайябдан ривоят қилинади .Саъид ибн Мусайяб бемор бўлиб қолган эди, Мутталиб ибн Ҳанзаб уни кўргани келди. Саъид ибн Мусайяб давоми...

2272 07:10 / 29.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021