1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Филиппинда «Халқаро ҳижоб куни» парламент томонидан маъқулланди

19:59 / 27.01.2021 1933 pdf Ўқиш режими + -

Филиппин вакиллар палатаси мамлакатда ҳар йили 26 январь кунини «Халқаро ҳижоб куни» деб эълон қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллаган. Бу ҳақда sun star манбасига таяниб, iqna нашри хабар берди.

Мамлакат парламентининг 203 аъзоси 8249 қонун лойиҳасини ёқлаб овоз беришди ва ушбу қонун кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

Депутатлар Ансар ад-Дин Абдул Малик Адиёнг ва Амихилда Сангкопан  томонидан тақдим этилган лойиҳанинг мақсади, мусулмонларнинг рўмол ўраб юришнинг фазилати ва  рўмол ўраган аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мусулмон аёлларнинг диний бурчларини бажаришда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сабр-тоқат ва қадр-қимматнинг рамзи сифатида рўмол ўрашни тарғиб қилиш ва бағрикенгликни, турли хил турмуш тарзини қабул қилиш лойиҳанинг мақсадлари ҳисобланади.

Шунингдек, давлат идоралари, мактаблар ва хусусий секторлар ушбу тадбирни ҳар йили 1 февраль кунида нишонлашга тарғиб этилди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Душанба куни кечқурун Буюк Британиянинг Ньюкестл шаҳридаги Баҳр мусулмон мактабига номаълум шахслар босқин уюштиришди, деб хабар беради IQNA.Мактаб имоми Абдул давоми...

3806 10:20 / 28.03.2019
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон АрРабиъа Ўзбекистонга келди. Икки кун давом этадиган расмий ташрифдан кўзланган мақсад давоми...

1362 13:32 / 18.02.2025
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати мутахассиси Исмоилов Абдулқайюмнинг волидаи давоми...

2102 11:11 / 30.11.2020
Жорий йилнинг сентябрь ойи аввалида юртимизга мисрлик аллома ndash шайх Мустафо Абу Сулаймон Ҳусайний Надвий ташриф буюрди. Улуғ аллома Ўзбекистонга ташриф буюриш давоми...

1130 09:15 / 08.10.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021