1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Райҳон Беруний: Тарих тан олган энг ақлли инсонлардан бири

17:00 / 01.02.2021 5479 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим. Биз турадиган жойга бир юнон кўчиб келган эди. Мен ҳар хил донлар, уруғлар, мевалар ва ҳоказоларни олиб бориб, унга кўрсатар, бу нарсалар унинг тилида қандай аталишини сўраб, номини ёзиб қўяр эдим», деб ёзган эди Беруний.

Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл соҳиби Ғарб даъво қилганидек Эйнштейн эмас, балки, Абу Райҳон Берунийдир.

Беруний тиббиёт, фалсафа, химия, физика, математика, геология, астрономия, тарих, доришунослик, география, таржима фанида олим ҳамда геодезия илмининг асосчисидир.

У 1000 йил аввал Ер шари ўз ўқи атрофида айланишини биринчи бўлиб айтган шахсдир. Замонавий ўлчаш ускуналари ҳали кашф қилинмасидан олдин ер атрофини ўлчаб, 99,7 % фоиз тўғри топган.

Турли илмларга оид 120 дан ортиқ китоб таълиф қилган.

Жорж Сартон «Илм муқаддимаси» номли китобида: «Абу Райҳон Беруний Исломдаги буюк олимларнинг энг каттаси ва дунё олимлари орасидаги энг улуғи бўлган кишидир», деди.

Немис шарқшуноси Эдуард Захау эса: «Албатта у шахс тарих тан олган энг ақлли инсондир. У олимнинг исми Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Берунийдир» дея таърифлаган.

Олимнинг ёзган асарларига киши умри камлик қилади.

Беруний она тилидан ташқари яна бир қанча тилларни: араб, сўғдий, форс, сурёний, юнон ва қадимги яҳудий тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганган. Беруний ўз асарларини асосан араб ва форс тилларида ёзган.

Айниқса, араб тилини жуда мукаммал эгаллаган ва кучли илмий асарларини ушбу тилда ёзган. Филология бўйича бир тилдан бошқасига таржима қилишнинг табиий-илмий терминологиялари қоидаларини ишлаб чиққан.

Рус олими Бартольд у зот ҳақида: «Беруний шундай серқирра олимки, ўз даврида мавжуд бўлган илм соҳаларидан шуғулланмагани камдир. Унинг ёзган асарлари шунчалик кўп ва серқирраки, бунга бир одамнинг умри кифоя қилганига киши ҳайрон қолади» деб ёзган экан.

Машҳур асарларидан:

«Осорул-боқия анил-қурунил-холия» («Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»)

«Ҳиндистон тарихи»

«Китоб ас-сайдана фит-тибб»

«Масъуд қонуни»

«Таҳдид ниҳоёт ал-амония ли тасҳиди масофат ал-масокин» («Турар жойлар орасидаги масофани текшириш учун жойларнинг охирги чегараларини аниқлаш» ёки «Геодезия»).

Буюк олимнинг номи билан Ойдаги кратерлардан бири ва астероидлардан бири (9936 Ал-Беруний) аталган.

Тошкентда метро бекатларидан бири ва Техника университети Беруний номи билан аталади. Қомусий олим 973 йилда туғилган, 1048 йилда, 75 ёшида вафот этган.

Манбалар асосида Бобур Аҳмад тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиР. Шантурк Мусулмонларнинг ваҳийни ёзиб олиш ҳамда улашишни исташларининг бир неча давоми...

4617 16:37 / 18.01.2018
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳи роббил аъламин, вассалоту вассалому аъло хайри халқиҳи Муҳаммад ва аъло олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Азиз давоми...

2129 13:40 / 20.05.2024
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Фозилхўжа Содиқхўжаевнинг уйларига ташриф буюрдик. Сиз азизлар билан Фозилхўжа домланинг ибратли давоми...

7257 16:13 / 07.12.2017
Доктор Усома Абдул Азим Азҳар университетининг етук уламоларидан бўлиб, усулул фиқҳ бўйича забардаст мутахассислардан ҳисобланади. У киши замонамиздаги ноёб давоми...

5586 17:08 / 17.11.2022