1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Аллоҳ таолонинг валий бандаларидан бўлишимизга сабаб бўлувчи 10 та амал

11:00 / 02.02.2021 2611 pdf Ўқиш режими + -

Саккизинчи амал

Аллоҳ таолонинг неъматлари, эҳсони, фазли тушадиган саҳар пайтларида холи қолиб, Унинг Каломини тиловат қилиш, Унинг ҳузурида қалб билан, бандалик одоби билан туриш ва бу хилватнинг сўнггида истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.

Аллоҳ таоло саҳар пайтида истиғфор айтувчиларни мақтаб, шундай деб марҳамат қилган:

«Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар» (Зориёт сураси, 18-оят)

Саҳар пайтида кўпчилик ухлаётган бўлгани учун бу пайтда қилинадиган ибодат риёдан холи бўлади. Қолаверса, бу вақтда дуолар ижобат бўлиб, гуноҳлар мағфират қилинади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қудсий ҳадисларнинг бирида: «Албатта, Аллоҳ таоло ҳар куни кечанинг учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва тонг отгунча «Тавба қилувчи борми? Тавбасини қабул қиламан, истиғфор айтувчи борми? Мағфират қилиб, гуноҳини кечаман? Сўровчи борми, сўраганини бераман», дейди», деганлар.

Бу пайтда Қуръони Карим тиловати билан машғул бўлиш, таҳажжуд намози ўқиш, истиғфор айтиш, дуо қилиш энг улуғ амаллардандир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз таҳажжуд намозидир», деганлар.

Имом Муслим ривояти.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан: «Нима учун тунда таҳажжуд ўқийдиганларнинг юзи гўзал бўлади?» деб сўрашди. У зот шундай дедилар: «Улар Раҳмон сифатли Зот – Аллоҳ билан холи қолишганда У Зот уларга Ўз нуридан ато этади».

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айни вақтда Тошкент ислом институтининг 2023 йилги битирувчиси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама шаҳрида ўтказилаётган 43халқаро Қуръон мусобақасида давоми...

1638 10:59 / 28.08.2023
Кеча, 28 декабрь куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгашининг биринчи йиғилиши давоми...

2335 10:58 / 29.12.2022
Бугун, 13 август куни Наманган шаҳрида жойлашган Ҳидояrdquo ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги кириш имтиҳони бошланди. Мазкур мадраса Ўзбекистон давоми...

1584 20:06 / 13.08.2024
Лондоннинг .Арсенал, клуби ярим ҳимоячиси Томас Парти Ислом динини қабул қилганини маълум қилди. Бу ҳақда tribuna.uz сайти хабар берди.28 ёшли ганалик футболчи Ислом давоми...

2418 18:09 / 06.06.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021