1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Чув тушган уста

11:00 / 03.02.2021 3329 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У чиндан ҳам ўз ишининг устаси эди. Аммо оиласи катталашиб, эҳтиёжи ортиб боргани касбини ўзгартириши кераклигини ўйлаб қолди. Ишлаб турган жойидан бўшаса, қўлига каттагина пул тегади, бирор бошқа нарса бошлаши мумкин. Шуларни ўйлаб, ёши катта бўлиб қолгани, энди уй қуриш оғир келишини айтиб, ишдан бўшамоқчилигини билдирганида бошлиғи бир шарт билан рози бўлди: «Менга кетишингиздан аввал яна бир яхшилик қиласиз – мана шу режага асосан уй қуриб берасиз».

«Майли», деди уста ва ишга киришди. Аммо, қанча уринмасин, олдингилари сингари шавқ, меҳр билан ишлолмади. Бошқа пайт бўлса энг сифатли маҳсулотлардан фойдаланган бўларди, бироқ... Хуллас, «Мендан кетгунча, эгасига етгунча» қабилида қуриб, битказди уйни.

Бошлиқ уйни кўргани келди ва қўлидаги калитни тутқазди: «Бу уй сизга мендан ҳадя!» Уста қотиб қолди. Нима қилиб қўйди? Кошки уй ўзиники бўлишини билганидайди шундай қурармиди?!

Хулоса

Биз ҳам шундай – кунма-кун ҳаётимизни қуриб борамиз. Аксарият пайтлар, қодир бўлиб, қувватимиз етгани ҳолда, амалларимизда ҳафсаласизлик қиламиз. Кейин эса қурган уйимизда ўзимиз яшашимизни билгач, пушаймон чекамиз. Ортга қайтишнинг имкони бўлсайди, асло бундай қилмасдик. Аммо, энг ёмони, орқага йўл йўқлигидир.

Демак, ҳар биримиз устамиз. Ҳар куни бир мих қоқамиз, бир девор тиклаймиз. Бугун қилаётган иш-ҳаракатларимиз, танловларимиз билан ўзимиз учун уй тиклаб борамиз. Яхши уйда яшашни истасак, ҳар қадамда диққатли бўлишга мажбурмиз.

Асло ситам кўрмагандек севинг!

Пулга эҳтиёжингиз йўқдек ишланг!

Манба: islom.ziyouz.com

«Ирфон» тақвимининг 2012 йил 3-сонидан олинди

Манба
islom.ziyouz.com
Мавзуга оид мақолалар
Ўрта аср Оврупосида полизлар мавжуд эди, аммо айнан мусулмонлар боғларни хордиқ чиқариш ва осойишталик маскани сифатида қабул қилганлар. Ва бундай турдаги илк давоми...

2297 11:37 / 13.07.2020
Ислом давлати соясида яшаётган ғайридин киши учун бундан ҳам ортиқ кафолат бўлиши мумкинмиБу маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.Ким аҳли давоми...

2173 17:05 / 26.08.2019
Жаноб Стюарт Гилдер инглиз тилида чиқадиган Ҳиндистон газетасининг 1945 йил 16 сентябрида чоп этилган мақоласида шундай дейди Профессор Плеш шундай дейди .Атом давоми...

2406 14:52 / 29.08.2024
Ғарблик талабаларнинг Андалус ва бошқа ерлардаги исломий мадрасалар билан боғлануви фиқҳ ва қонуншуносликка оид ҳукмлар мажмуининг ўз тилларига кўчишида катта давоми...

1988 14:05 / 08.09.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021