1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекгидроэнерго исломий облигациялар чиқаришни режалаштирилмоқда

21:30 / 04.02.2021 1897 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 2 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ўртасида «Ҳар тарафлама ҳамкорлик бўйича ўзаро ҳамфикрлилик меморандуми» имзоланди. Бу ҳақда UzbekGidroEnergo ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, мазкур Меморандум «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг маҳаллий ва хорижий капитал бозорларига чиқиши бўйича ҳамкорлик қилиш, қимматли қоғозлар, жумладан, Ислом тамойилларига асосланган сукук қимматли қоғозларни чиқариш орқали инвестиция фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда томонларнинг ўзаро манфаатларини ифодаловчи бошқа фаолият турларининг муҳим йўналишлари бўйича келишувга эришилган.

Шу билан бирга, тегишли чора-тадбирлар ижроси натижасида жорий йилнинг июль-август ойларида облигацияларни чиқариш режалаштирилмоқда.

Бу борада, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳам ўз ишлаб чиқариш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, «яшил» Ислом тамойилларига асосланган қимматли қоғозларни чиқариш бўйича изчил изланишлар олиб бормоқда. Маълумки, бугунги кунга қадар жамиятимиз бир қатор нуфузли хорижий банклар билан исломий облигацияларни жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борди. Хусусан, АҚШнинг «Citibank», «JPMorgan Сhase», Швейцариянинг «Credit Suisse», Бирлашган Араб Амирликларининг «Emirates NBD», Франциянинг «Societe Generale» сингари нуфузли банклар билан исломий облигацияларни жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Ўйлаймизки, мазкур келишув «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг маҳаллий капитал бозоридаги ролини ошириш, корхонанинг корпоратив бошқарувини такомиллаштириш ва инвестиция фаолиятини жадал ривожлантиришга хизмат қилади.

Манба: uzgidro.uz

Мавзуга оид мақолалар
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антонио Гутерреш исломофобияга қарши халқаро кунга бағишланган баёнотида .Оммавий ахборот воситалари ва давоми...

2542 07:46 / 19.03.2021
Мадина Ислом университети ташаббуси билан Дубай халқаро Қуръон институти 36китоб ва медиа кўргазмасини ўтказмоқда, деб хабар беради АлАҳрам ахборот давоми...

2186 15:40 / 10.04.2019
Бугунги кунда юртимизда туризмни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Дунёга машҳур гўзал шаҳарларимизда туризм инфратузилмасини барпо этиш, меҳмонлар давоми...

3023 17:57 / 29.10.2019
Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар ва темирйўл вокзалларида ибодат амалларини бажаришга мослаштирилган хоналар пайдо бўлади. Бу ҳақда kun.uz хабар берди.Бу давоми...

3287 09:12 / 07.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021