1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дунёдаги энг мард инсон

11:00 / 14.02.2021 3163 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا يَحِلُّ لَكُمْ أَن تَرِثُوا النِّسَاءَ كَرْهًا ۖ وَلَا تَعْضُلُوهُنَّ لِتَذْهَبُوا بِبَعْضِ مَا آتَيْتُمُوهُنَّ إِلَّا أَن يَأْتِينَ بِفَاحِشَةٍ مُّبَيِّنَةٍ ۚ وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ۚ فَإِن كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَىٰ أَن تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا 

«Эй иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни мажбурлаб меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фаҳш иш қилмасалар, берган нарсаларингизнинг баъзисини олиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг ва улар ила маъруф ҳолатда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса» (Нисо сураси, 19-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда бизга аёлларга яхшилик қилишни, улар билан маъруф ҳолатда яшашни амр қилмоқда. Аллоҳ таолонинг барча буйруқлари қаторида, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу буйруққа ҳам амал қилиб яшадилар ва бу борада биз умматлари учун гўзал намуна бўлдилар.

Дунёдаги энг мард ва олийжаноб инсон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

У зот алайҳиссалом қачон қизлари Фотима розияллоҳу анҳо кирсалар ўрниларидан туриб кутиб олар ва у кишини ўзларига муносиб жойга ўтқизар эдилар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиларингиз аҳлига яхшиларингиздир. Мен аҳлига яхшингизман. Қачон соҳибингиз вафо қилса, уни тек қўйинглар», - дедилар».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туяда кетаётган аёлларни назарда тутиб, туя етакловчига «Рифқон билқоварийр» («Эй Анжаша, оҳиста юр! Шишаларга эҳтиёт бўл!») деганлар.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг ожизалигини, нозик хилқатлигини ҳисобга олиб, уларни «Шишалар» деб атамоқдалар. Шунинг учун туяларни оҳиста ҳайдашни тайинламоқдалар. Шиша қўполлик сабабли синганидек, аёлнинг ҳам қўпол муомала сабабли қалби синиб қолиши, туя тез юрса, улар ўзларини ноқулай ҳис этишлари эҳтимоли бор.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг баъзи аёллари ҳузурида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бирлари ўз ходимларидан бир идишда таом солиб юбордилар. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйида турган (аёл) ходимнинг қўлига урди. Идиш тушиб, иккига бўлинди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам идишнинг икки бўлагини бир-бирига қўшиб жамлаб, унга таомни йиға бошладилар ва «Онангиз рашк қилди», – дедилар. Сўнгра у Зот хизматчини ҳам, идишни ҳам токи у Зот уйида турганнинг ҳузуридан идиш келтиргунча, тутиб турдилар. Бас, бутун идишни синганга ва синган идишни синдирганга бердилар».

Бухорий ривоят қилган.

Бу ҳадисда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига нақадар меҳрибон эканликларини кўришимиз мумкин. Оиша онамиз кундошлари юборган таомнинг лаганини уриб синдириб, овқат ерга тўкилганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам индамасдан синган лаганни бирлаштириб, унга тўкилган таомларни тўплаганлар ва меҳмонларга таомни узата туриб, «Онангиз рашк қилди» деганлар.

«Меҳмоннинг олдида ҳам шундай қиласанми? Ўзингни босиб олсанг бўлмайдими? Мени ноқулай аҳволга солиб қўйдинг» демаганлар.

Демак, аёлга бақириб, қўпол гапириб, сўкиб, камситиб, ҳақорат қилиш мардлик, эркаклик белгиси эмас экан. Балки, уларнинг нозиклигини, қовурғанинг қийшиқ жойидан яратилганини, рашк туйғуси ҳамма аёлларда борлигини ҳисобга олиш керак экан.

Шундай бўлгач, аёлни уриб, тепиб, қўлини қайириб, сочидан тортиб, судраб дўппословчиларни ким дейиш мумкин?!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири бу mdash таҳоратдир.Араб тилидаги .таҳорат, сўзини ўз тилимизга таржима қиладиган бўлсак, .поклик, давоми...

4302 13:00 / 14.11.2019
Ибодатларга лоқайд бўлмаслигимиз керак. Аёллар намозларини қолдирмасликлари лозим, эркаклар эса уйларида нафл намозлар ҳам ўқиб туришлари керак.Уйимизда давоми...

3224 15:00 / 29.11.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида қўй сўйилди. Уни садақа қилиб юборишни буюрдилар. Сўнгра бир иш билан уйдан чиқиб кетдилар. Қайтиб келгач, Оиша давоми...

2194 09:01 / 06.10.2025
Икки кундан бери Тошкентда чангли муҳит ҳукм сурмоқда. Кеча кечки пайт бундай ҳолат водий вилоятларига етиб борди. Чангтўзон ҳамма нарсада ўз изини қолдирмоқда. давоми...

5244 18:40 / 05.11.2021