1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хаттотдан дунё мусулмонларига эслатма

11:47 / 17.02.2021 1998 pdf Ўқиш режими + -

Ҳайдарободлик рассом Анил Кумар Чухан йигирма йил вақт мобайнида Ҳиндистондаги шаҳар масжидлари деворларига Қуръон оятларини ёзиб, хаттотлик билан шуғулланиб келади. Бу ҳақда News18 манбасига таяниб, iqna.ir сайти хабар беради.

Рассом Анил Кумарнинг фикрича, бу мусулмонларга тинчлик ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга қаратилган буйруқ ифодаси ва эслатмадир.

Чухан хаттотлик борасидаги дастлабки машғулотини Урду дўконларида реклама тахталарига матн ёзишдан бошлаган. Кейинчалик ушбу тилда ўқишни ва ёзишни ўрганган ва бир нечта масжидларда қилган хаттотлик ишлари кўпчиликни ҳайратга солган.

Шунингдек, у сўнгги 30 йил ичида Урду шаҳридаги Ҳайдарободнинг эски қисмидаги кўплаб дўконларни бўяганини таъкидлайди.

«Аввалига мен урду тилини тушунмасдим ва гапира олмас эдим. Шунинг учун мен мижозларимга тахталарга расм чизишим учун матн ёзишни илтимос қилдим. Шундан кейин мен урду тилини ўрганишга қарор қилдим ва аста-секин тушуна бошладим, гапиришни ва ёзишни ўргандим. Қуръон оятларини ёзиш ишлари бўйича хаттотлик санъатини яхши кўрадиган бир киши менга маслаҳат бериб, масжид деворларига оятлар ёзишни илтимос қилганидан сўнг бошланди. Кейин «Нур» масжидининг деворларига Қуръон оятларини ёзиш имкониятини беришди. Шу-шу мана орадан 25 йил вақт ўтдики, мен Ҳайдарободдаги бир неча масжид деворларига Қуръондан каллиграфия оятларини ёздим», дея таъкидлайди Чухан.

У масжид деворларига Қуръон оятларини ёзишни бошлаганда, кўпчилик унинг ҳинду эканлигига қарши чиқди. Кейинчалик у Ҳайдарободдаги Ҳарбий Жамият университетида ишлашни давом эттириш учун рухсатнома олди. Чухан Ясин хаттотлик санъатидан фойдаланган ҳолда чизган асарлари ўша университетда намойиш этилди.

Чухан айтади: «Бу мамлакатда ҳиндулар ва мусулмонлар тинч яшашлари керак. Мен ҳинду бўлсам-да, масжид деворларига Қуръон оятларини ёзганимдан жуда хурсандман. Мен деярли ўттиз йилдан бери ишлайман ва ҳеч қандай муаммоларга дуч келмадим».

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғи билан олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида янги 20252026ўқув йилини бошлаш саналари давоми...

1890 13:54 / 25.08.2025
Кўчмас мулк Бош бошқармаси бош раҳбари Абдулла Алҳамад ўтган ҳафта Саудия Арабистони Ротана Халижия каналига берган интервьюсида саудиялик бўлмаган чет эллик давоми...

2392 15:31 / 19.04.2023
Малайзия 2025 йилда мусулмонлар учун қулай саёҳат йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи давлати сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар давоми...

1039 17:11 / 14.06.2025
Аллоҳ таолонинг хоҳиш марҳамати билан тез кунда ҳадис ихлосмандлари ва барча китобхонлар, улуғ муҳаддис Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф давоми...

2551 16:00 / 09.03.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021