1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Камтар олим

08:00 / 20.02.2021 2106 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Андалус вазирининг ўғли ҳикоя қилади: «Даҳлизда ўтирган эдим. Бир китоб кўчирувчига Абулфараж Исфаҳонийнинг «Ағоний» китобини кўчиришни буюргандим. У кўчирганларини олиб келди. Унга: «Китобнинг аслини бер-чи, солиштириб кўрайлик», десам, «Олиб келмадим», деди. Шу пайт жулдур кийинган бир одам келиб қолди. Кийими оддий жундан, салласи ҳам яхши ўралмаган бу кишини бадавий араблардан деб ўйлабман. У салом бериб, ёнимизга ўтирди-да, «Ўғлим, вазир Абу Марвоннинг олдига киришимга рухсат сўра-чи», деди. Мен ёшлик қилиб, уни писанд қилмай, «У ухлаяпти», дедим. Чунки кийимлари ниҳоятда жулдур эди. У бир соат жим ўтиргач, «Қўлингиздаги қайси китоб?» деди. «Нимайди?» дедим. «Номини билмоқчиман, чунки кўп китобларнинг номини биламан» деди у. «Ағоний китоби», дедим. «Қаергача кўчирдингиз?» деди у. «Шу ергача», дедим мен, уни масхара қилиб. У эса менга «Нега котиб кўчирмаяпти?» деди. «Солиштириш учун аслини сўрасам, олиб келмаган экан», дедим. Шунда у: «Ўғлим, кўчирилганларни ол-да, солиштир», деди. «Нима билан солиштираман? Асли йўқ-ку?» дедим. «Ёшлигимда шу китобни ёдлаб юрардим-да», деди. Мен унинг гапидан кулиб юбордим. У кулганимни кўриб, «Унда эшит», деди-да, «Ағоний»ни ёддан ўқий бошлади. Худо ҳаққи, у бирорта ҳам ҳарфда хато қилмади. Кейин унинг хотирасини текшириш учун китобнинг ҳали  ўртасидан, ҳали охиридан сўрадим. Ҳамма жойини бир хил ёдлагани маълум бўлди. Мен бу кишига қойил қолдим. Сакраб туриб, отамнинг олдига кириб, ўша одам ҳақида айтиб бердим. Отам ҳам ўрнидан сакраб туриб, эгнида кўйлаксиз, фақат ридоси билан, ­бошяланг, оёқяланг ҳолда ўша кишининг олдига чиқди. Чиқди-ю, жулдур кийинган киши билан қучоқлашиб кўришиб, унинг қўли ва пешонасини ўпди, мени эса маломат қила кетди. Кейин: «Мавлоно, мени кечиринг, мана бу тарбиясиз сизни бир соат ушлаб ўтирибди-я», деди-да, яна мени уриша кетди. У киши эса отамни тинчлантириб, «Қўйинг, у мени танимади-да», деди. Отам эса хуноб бўлиб, «Танимагани майли, лекин нега беодоблик қилади?» дер эди. Ниҳоят, отам у кишини ҳовлига таклиф қилиб, иззат-икром кўрсатди. Иккови узоқ суҳбат қуришди. Кейин у киши чиқиб келди, отам яна унинг ёнида оёқяланг юриб, эшиккагача кузатиб борди. Сўнг менга отни эгарлашни буюрди. Кейин эса отни у кишига миндириб юборишимни ва отни қайтариб олмаслигимни айтиб, қасам ичди.

У киши кетгач, отамга: «Шунча иззат-икром қилдингиз, бу киши ким ўзи?» дедим. «Жим бўл, нодон! У Андалус адиби, у ернинг адаб илмидаги имоми Ибн Абдун бўлади. «Ағоний» – у киши ёдлаган китобларнинг энг осони», деди отам».

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сулайм Розий ё нусха кўчирар, ё дарс берар, ё ўқир, ё тиловат қиларди, унинг бўш вақти бўлмаган. Ҳофиз ибн Асокирнинг .Табйину кизбил муфтарий, ва Тожуддин давоми...

1835 14:40 / 08.03.2020
ndash Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири эҳтикормонополиядир.Маъмар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким эҳтикор қилса, ўша давоми...

4164 09:00 / 11.07.2019
Отаонага яхшилик қилиш фарзанд учун кўплаб яхшиликларнинг манбаидир. Отаонага яхшилик қилиш ила эришиладиган яхшиликлар бу дунё ва охиратнинг яхшиликларидир. давоми...

3748 17:32 / 12.09.2019
Имом Бухорий, имом Муслим каби зотларнинг устози бўлмиш Убайдуллоҳ Қоваририй розияллоҳу анҳу айтади .Хуфтон намозини жамоат билан ўқишни ҳеч қачон канда давоми...

1864 08:09 / 28.08.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021