1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси 1442» еттичи ҳафта саралаш босқичи якунланди

09:10 / 20.02.2021 1303 pdf Ўқиш режими + -

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчи қори улуғ фаришталар билан бир мақомдадир, тили қийналиб тиловат қилувчига эса икки ажр бўлади».

Бухорий ва Муслим ривояти.

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони Карим мусобақаси – 1442» танлови 7-ҳафта саралаш босқичи ўз якунига етди.

Бу галги 7-ҳафта ҳифз йўналиши бўйича энг кучли қориларни танлаб олиш осон кечмади. Ҳакамлар ҳайъати томонидан жонли эфирда ҳифзи мустаҳкам қорилар саралаб олинди.

Биринчи ўринга 204,5 балл тўплаган Муҳамадёқуб Саидхонов сазовор бўлди.

Абдулносир Абдулмажидов эса 198.5 балл билан 2-ўринни забт этди.

180 балл тўплаган Олимхон Рашидхонов 3-ўринга лойиқ кўрилди. Биринчи ўрин соҳиби Муҳамадёқуб Саидхонов қоидага биноан рамазон ойида бўлиб ўтадиган суперфиналга йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга махсус совға ва сертификатлар топширилди.

«Тиловат» йўналиши бўйича эса мусобақа юксак мақомда бўлиб ўтди. Ўн иштирокчи орасидан аввалги уч ўрин эгалари аниқланди.

Биринчи ўринни олган андижонлик Муҳаммадшокир Насриддинов Раъд сурасинининг 19-25 оятларини гўзал тарзда тараннум этди. У 248,25 балл тўплаб, «Ҳидоя» тўплами, Қуръони карим ва Рамазон ойида бўладиган суперфиналга йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ўринга муваффақ бўлган наманганлик Комилжон Турсунов Aнфол сурасининг 15-19 оятларини маромига етказиб қироат қилиб, 230,5 балл олди. Фарғоналик Aброржон Aбдуллаев эса Наҳл сурасининг 114-119 оятларини қироат қилиб, 223,25 балл билан учинчи ўринни забт этди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа шартларига киритилган янги тартибга биноан мураттаб қорилар ҳифз йўналишида ҳафта давомида @azonquronbot телеграм манзилида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ҳафта давомида ҳифз йўналишида рўйхатдан ўтган қорилар билан чоршанба куни суҳбат жараёнлари бўлиб ўтади ва иштирокчилар аниқланади. Тиловат йўналиши иштирокчилари эса ҳар душанба куни соат 8:00 дан 13:00 гача рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 7ndash14 ноябрь кунлари юртимизда зиёрат туризми йўналишида Нақшбанд туризм фестивали ndash 2018rdquo номли халқаро тадбир давоми...

2812 09:51 / 08.11.2018
2020 йилнинг 11 январь санаси юртимиз учун илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Карим Мусҳафи шариф нури билан бошланди. Бугун эрта тонгдан .Hilol nashr, нашриётматбаа давоми...

2515 13:46 / 11.01.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Боку шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул давоми...

2452 10:46 / 15.10.2019
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бутунжаҳон Ислом уюшмаси Бош котиби Шайх давоми...

972 11:27 / 20.07.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021