1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Сурхондарёда «Абдураҳмон ҳожи ота» номли янги жоме масжид очилди

18:00 / 20.02.2021 2335 pdf Ўқиш режими + -

2021 йилнинг 18 февраль ҳолатига кўра, юртимиздаги жоме масжидлар сони 2082 тага етди.

Жорий йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани «Нурафшон» маҳалласида жойлашган «Абдураҳмон ҳожи ота» жоме масжиди фойдаланишга топширилди.

2020 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида янги қурилган «Абдураҳмон ҳожи ота» жоме масжиди билан яқиндан танишган эдилар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жоме масжиднинг қурилиши маҳаллий аҳоли талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда 2017 йилда бошланиб, 2020 йил март ойида якунланган. Масжиднинг умумий ер майдони 10 сотих бўлиб, бино миллий андозалар ва замонавий талаблар асосида кенг ва ёруғ қилиб қурилган. Жоме масжид 1000 нафар намозхонга мўлжалланган бўлиб, саховатпеша инсонлар кўмаги ва ҳашар йўли билан бунёд этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Таиланд пойтахти Бангкокда ЖанубийШарқий Осиё мамлакатлари саммити АСЕАН ўз ишини бошлайди. Қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ташкилотнинг давоми...

2738 10:48 / 20.06.2019
Бугун, 2024 йил 17 апрель куни .Hilol Nashr, матбаанашриётининг 20 филиали ndash Чорсу Хадра китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга узоқ йиллар давоми...

1887 16:28 / 17.04.2024
2020 йил 1 ноябрдан имконияти чекланган эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқароларга диниймаърифий суҳбатлар йўлга қўйилди.Тадбирга 90 га яқин имконияти чекланган давоми...

1674 09:12 / 04.11.2020
Аввал хабар қилганимиздек, шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ юртимизда меҳмон бўлдилар.Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги давоми...

2276 12:00 / 15.11.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021