1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Қурайш мушрикларининг охирги ҳужуми

11:00 / 24.02.2021 2145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаввол ойида Исломни ва мусулмонларни бутунлай йўқ қилиб ташлаш мақсадида барча Ислом душманлари уюшиб жам бўлди. Қурайш, Ғатафон ва бошқа қабилалар тўпланиб, Мадинага юриш қилишди. Уларнинг сони ўн мингта эди. Уларни бу юришга Хайбардаги яҳудийлар қизиқтиришди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан маслаҳат қилдилар. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Мадинанинг атрофига хандақ қазиб, уни ҳимоя қилишни маслаҳат бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу маслаҳатга амал қилдилар. Мусулмонларнинг сони уч мингта эди.

Душман аскарлари томонидан мусулмонларга қарши уюштирилган қамал бир ойча давом этди. Бану Қурайза аҳдини бузиб, мусулмонларга қарши душманга қўшилди. Нуъайм ибн Масъуд Ашжаъий мусулмон бўлди. Ҳарбий ҳийла билан Қурайза, Қурайш ва ғатафонликларнинг ўртасига нифоқ солди. Ҳар бир гуруҳнинг олдига бориб, бошқаси уни зиддига ҳаракат қилаётганини айтиб, уларнинг ўртасини бузди. Натижада улар тарқалиб кетишди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мушрикларга Ўзининг лашкарларидан бирини – кучли шамол юбориб, уларнинг чодирларини бузиб, қозонларини ағдариб ташлади. Шундан кейин улар қочиб қолишди.

Бу ҳақда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Аҳзоб сурасида шундай хабар берган:

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Ўшанда устингизга лашкарлар келган эди. Уларнинг устига шамолни ва сиз кўрмаган лашкарларни юбордик. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб турувчидир!» (9-оят)

Аллоҳ таоло совуқ қиш кечасида кофирлар қўшини устига ўта совуқ шамолни юборди. Шамол уларнинг қозон ва чодирларини учириб кетди. Оловларини ўчириб ташлади. Бирор киши қоматини тик тутиб юролмай қолди.

Уламоларимиз: «Сиз кўрмаган лашкарлар»дан мурод фаришталар бўлиб, улар мушрикларнинг қалбларига қўрқинч солганлар-у, уруш қилмаганлар», дейдилар.

Хандақ ғазоти Қурайш мушрикларининг Мадинаи мунавварага қилган охирги ҳужуми эди.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қурайш мушриклари мусулмонларнинг ҳижратидан безовталаниб қолишди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига эргашган кишиларга бориб қўшилишларидан давоми...

2667 16:06 / 04.06.2020
Ташаббускор ва масъулиятни чуқур ҳис қиладиган инсон Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кечалари ҳеч кимга билдирмай, одамларнинг ҳолларидан хабар олишни ҳам давоми...

1995 12:25 / 24.08.2024
Имом, муҳаддис, Марвнинг манфаатли олими, Абу Исо Термизийнинг АлЖомеъrdquoларини у кишидан ривоят қилган ровий Абул Аббос Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Маҳбуб ибн Фузайл давоми...

3618 18:10 / 13.03.2019
Юшаъ ибн Нун алайҳиссаломдан кейин Бану Исроилнинг ишини Ҳизқил алайҳиссалом давом эттирдилар. Аммо у кишининг фаолиятлари узоқ давом этмади. Ҳизқил давоми...

3383 19:45 / 29.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021