1447 йил 27 зулҳижжа | 2026 йил 13 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрлик болакайнинг Қуръон тиловат қилишдаги муваффақияти

10:51 / 08.03.2021 2134 pdf Ўқиш режими + -

Миср давлатининг Ал-Аксар вилоятида истиқомат қилувчи Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳалил болалигида чиройли овозга эга бўлган ва 8 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. Бу ҳақда Sedayi Beled веб-сайти хабар берди.

У 13 ёшида ўнлик таснифи бўйича Қуръон ўқишни ўрганган.

Абдуллоҳ Муҳаммад Ал-Аксар вилоятининг шимолидаги Ал-Зиния шаҳрида туғилган. Отаси Ал-Азҳарда Қуръон таълим марказларидан бирида ўқитувчи бўлган. Абдуллоҳ Муҳаммад болалигидан Қуръонга қизиқиб келган ва тўрт ёшида у ал-Азҳар жамоасининг имомларидан Қуръон ўқишни бошлаган ҳамда шу ерни ўзида мусҳафни ҳаммасини ёдлашга муваффақ бўлган.

«Мен Қуръонни тўлиқ ёд олганимдан сўнг ўнлик таснифи бўйича ҳам Қуръонни ёдлашга ҳаракат қилдим. Шу тарзда тенгдошларимдан фарқ қилардим. Бошланғич мактабнинг учинчи синфига келиб, мен болаларга YouTube'дa Қуръон ёдлашни ўргатишга қарор қилдим ва ўнта тасниф бўйича ўқиш ҳақида батафсил тушунтиришлар бердим» дея таъкидлади Абдуллоҳ.

Мисрлик болакайнинг отаси қуйидаги сўзларни айтди: «Абдуллоҳ - бу Аллоҳнинг менга берган инъоми ва у болалигиданоқ жуда хотиржам ва қатъиятли эди. У 4 ёшида менинг ёнимда ўтирар ва Қуръон тиловатига қулоқ солар эди. Шундан сўнг мен унга Қуръон ёдлашни ўргатишни бошладим.Уни тажвид, фиқф ва Қуръон ёд олиш учун Саид ад-дин Фахрига шогирдликка бердим. 8 ёшида у бутун Қуръоннинг ёддан хатм қилишга муваффақ бўлди».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора давоми...

2042 18:20 / 26.08.2019
Республикамизнинг ҳар бир вилоятида Вақфrdquo хайрия жамоат фондининг вилоят филиаллари фаолият кўрсатиб келмоқда. Фонд томонидан юзлаб хайрия тадбирлари ташкил давоми...

2709 12:40 / 17.12.2018
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги умра зиёратини такрорлаш ва аввалги умра тугаганидан кейин янги лицензия олиш имконияти бекор қилингани ҳамда давоми...

2666 12:30 / 06.01.2022
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида .Имом Аъзам Абу Ҳанифа, номидаги Ислом институтининг очилиш маросими ўтказилди. Ушбу олий ўқув юрти Тожикистоннинг Сино давоми...

838 17:51 / 15.09.2025
Аудиолар

232739 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151296 14:35 / 11.08.2021