1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Жамиятнинг кўзгуси – мустаҳкам оиладир

05:00 / 04.03.2017 4421 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жамиятнинг асоси бўлган, у дуруст бўлсагина жамият дуруст бўладиган, у кўнгилдагидек бўлмаса, жамият ҳам шу тарзда бўладиган, жамият ва борлиқнинг негизи бўлган оила ҳақида, умуман никоҳ ҳақида ёзишни ирода қилдик. Шаҳримизда, алҳамдилуллоҳ, вилоятларимизда ҳам тўйхоналар кўп. Айниқса, шаҳримизда тўйхона қуриш, уни безатиш бўйича ниҳоятда илдамлаб кетди. Ундан ҳам ажабланарлиси тўйхоналаримизнинг ҳаммаси банд, бирон бирини эрта саҳарда ёки кечки пайт бўш ҳолда топишимиз қийин. Сабаби тўйлар кўп ва айниқса фарзандларнинг никоҳ тўйлари сероб. Бир томондан қарасак, бу жамиятда хурсандчилик борлиги, унда камчилик, муаммо йўқдай кўринади. Ҳар бир нарсанинг яна бир иккинчи кўринмас томони ҳам мавжуд бўлади. Бизга кўринаётган томон тўйхона ёки тўйлар билан кўринаётган бўлса, унинг орқа томонида, ўша бир йилга бормай ажрашиб кетиш, кўзлари маюс, юзи рангсиз эркак ёки бева аёл ёки уларнинг ўртасидаги тирик етим бўлиб қолган фарзандлар ёки болалар уйининг кўплиги хурсандчилик бўлиб кўринаётган тўйларнинг иккинчи бир томони, бизни маъюс қиладиган дарддир.


Бизнинг халқимиз никоҳни муқаддас биладиган, унга эҳтиёт бўлиб ёндашадиган, никоҳсиз оилани, турмушни тасаввур ҳам қила олмайдиган, агар никоҳсиз оила бўлса, уни харом деб эълон қиладиган мумулмон халқдир. Никоҳ орқали покиза оила қуришни қарийб 15 аср олдин ўргандик, ўшандан бери бу давом эттирилади. Лекин нега шунча йиллик тажрибага эга бўлиб туриб, ажрашиш дардини жамиятимиздан йўқота олмаяпмиз? Ўтказилаётган тўйлар билан бир йилдан кейин бўлаётган ажрашишлар сони тенг бўлиб қолмоқда. 

Ажрашишлар сонини камайтириш ва унинг олидини олиш билан бир қатор ташкилотлар банд. Нима қилсак болалар уйининг кўп бўлиши ёки улардаги болалар сонининг кўп бўлишини олди олинади ёки қанча бунга маблағ сарфланади. Лекин натижа самарасиз. Айнан шу ўринда динга мурожаат қилишдан бошқа йўл йўқлигини яхши билишимиз керак. Чунки бизга никоҳни ўргатган, никоҳ орқали ўртамизда турмуш қуришни ўргатган диннинг ўзи. Қуръони Карим бизни никоҳга тарғиб қилган, Пайғамбаримиз (а.с) “Никоҳ менинг суннатимдир” деб юқори даражага кўтарган никоҳни сақлаб қолишнинг, йўлга солишнинг йўли ҳам динда мавжуд. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в): “Мусулмонларнинг дарди билан оғримаган мусулмон мусулмон эмасдир”, деганлар. Агар биз фақат ўз ташвишларимиз билан шуғулланиб, “Оиламиз тинч, оилам хотиржам” деб бошқа нарсаларга эътибор бермасак, комил мусулмонликни асло даъво қила олмаймиз. Бизни ўз оиламиз қанчалик қайғуришга мажбур қилса, қўшнимизнинг аҳволи ҳам, ўша биз жойлашган маҳалланинг ёки жамиятнинг, дунёнинг аҳволи худди шундай қайғуришга мажбур қилиши керак. Шунинг учун шариати ислом дуо қилганда, фақат ўзининг ҳаққига дуо қилувчининг дуоси, қабул бўлмаслигини эълон қилади. 

Пайғамбар (а.с) дуо қилганларида бутун жамоа мўминларининг, мусулмонларининг ҳаққига дуо қилишни буюрган. Бу дуодаги бошқаларни ўйлаш, ҳамжиҳатлилик, иттифоқнинг бир кўриниши. Энди дарднинг дардни ўйлаш. Унга илож топиш борасида ҳам худди шу руҳда бўлишимиз керак.


Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ

Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор”

жомеъ масжиди имом хатиби

“Йил имоми – 2011” кўрик танлови ғолиби



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло турли сабаб ва ҳикматларга кўра ҳар бир эркакка бир неча тоифа аёлларнинг никоҳини ҳаром қилган. Эр киши уларга уйланиши мумкин эмас, бундоқ қилишлик давоми...

26116 05:00 / 14.02.2017
ТАФРИЙҚ ВА НИКОҲНИ ФАСХ ҚИЛИШЮқорида бир неча бор талоқ ҳаққи эрга берилган деб айтилди. Аёллрга эрларини талоқ қилиб ўзларини озод қилиш ҳаққи берилмаган. Лекин, давоми...

13714 05:00 / 15.02.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Ўн бир аёл ўтириб ўз эрлари хабарларидан ҳеч нарсани беркитмасликка аҳду паймон қилишибди. Биринчи аёл .Менинг эрим тоғ давоми...

7278 05:00 / 14.02.2017
Cаодат излаб Инсон зоти борки, бахтли бўлишни истайди. Ҳамма тарафдан яхшилик билан ўралган, ёмонликлардан қўрилган бўлишни истайди. Инсон борки, оиласи гўзал, давоми...

3686 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021