1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Билқис бинти Шароҳил (Яман маликаси) (биринчи мақола)

09:00 / 20.03.2021 3845 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Милоддан аввал, Яман мамлакатидаги Сабаъ шаҳри ҳукмдори Билқис замонида бу юрт одамлари қуёшга сиғинишарди. Сулаймон алайҳиссаломнинг аскари ҳудҳуд қуши буни кўриб, у шаҳар хабарини берди. Сулаймон алайҳиссалом хат ёзиб, (Билқисни) Исломга даъват этдилар. У пайғамбарга катта ҳадялар юборди, лекин Сулаймон алайҳиссалом уларни олмасдан яна Исломга чақирдилар. «Бас, қачонки (Билқиснинг элчилари унинг юборган ҳадясини олиб) Сулаймон (ҳузурига) келгач, у деди: «Сизлар менга мол-дунё билан мадад бермоқчимисиз?! У ҳолда (билингизки), Аллоҳ менга ато этган (пайғамбарлик ва мулку давлат) У зот сизларга берган (мол-дунёдан) яхшироқдир. Балки сизлар ҳадяларингиз билан хурсанд бўларсизлар, (лекин менинг унга эҳтиёжим йўқдир). Сен (қавмингга) қайтиб бориб (айтгинки, агар ҳузуримга бўйинсунган ҳолларида келмасалар), албатта биз уларга шундай қўшин билан борурмизки, улар унга асло бас кела олмаслар ва албатта биз уларни (қишлоқларидан) мағлуб ҳолларида қувиб чиқарурмиз» (Намл сураси, З6-37-оятлар).

Билқис Сулаймон алайҳиссаломнинг катта қувват соҳиби эканликларини, у зотнинг динлари ҳақ динлигини билиб, пайғамбар ҳузурларига боради. Исломни халқига эълон қилади. «(Маликага): «Саройга киргин», дейилди. Энди қачонки у (саройни) кўргач, уни сув (тўлқин) деб ўйлаб оёқларини очган эди, (Сулаймон): «Бу ойнадан ясалган баланд қасрдир», деди. (Шунда малика) айтди: «Парвардигорим, дарҳақиқат мен (қуёшга сиғиниш билан) жонимга жабр қилибман, (энди) Сулаймон билан бирга барча оламлар Парвардигори - Аллоҳга бўйинсундим» (Намл сураси, 44-оят). 

Хайрли ҳудҳуд 

Билқис ва унинг қавми қуёшга ибодат қилишарди. Аллоҳдан бошқага сажда этишарди. Сулаймон алайҳиссалом Шомда эдилар. Уларнинг қўлларида катта давлат бор эди. Инсон ва жинлар бўйсунишиб, хизматларини бажаришарди. Қушлар тилини билар эдилар. Бир куни Сулаймон алайҳиссаломнинг аскари ҳудҳуд аскарлар ичида кўринмай қолди. У Яманга кетган эди. У ерда малика ва қавмини кўрди. Уларнинг қуёшга ибодат қилаётганларидан, Аллоҳдан бошқага сажда этаётганларидан ҳудҳуд хафа бўлди. Сулаймон алайҳиссалом аскарлари орасида ҳудҳудни кўрмаганлари учун унинг қаердалигини сўрадилар. «Агар узрсиз кетган бўлса, азоблайман», дедилар. «У қушларни кўздан кечириб (уларнинг орасида ҳудҳудга кўз тушмагач): «Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман, балки у (мендан беизн) ғойиб бўлгувчилардандир?! Албатта мен уни қаттиқ азоб билан азобларман ё сўйиб юборурман ёки у менга (ўз узрини баён қилиб) очиқ ҳужжат келтирур», деди» (Намл сураси, 20-21-оятлар).

Бир оз вақтдан сўнг ҳудҳуд келди. Ғойиб бўлганлиги сабабини ундан сўрадилар. «Сулаймон деди: «Сен рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми, кўрурмиз» (Намл сураси, 27-оят).

(Давоми бор)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жисм шаҳвати ҳаётнинг ва наслнинг узлуксиз давомийлигини таъминлаш учун Аллоҳ таоло томонидан жорий этилган табиий инстинктдир. Шу билан бирга, Ислом нуқтаи давоми...

4622 15:10 / 12.05.2019
Агар аёлингизни урсангиз, сабаби нимаНамоз ўқимайдимиГап қайтарадимиАйтган ишингизни қилмайдимиСўроқсиз кўчага чиқадимиБолаларга яхши қарамайдимиТелефонда давоми...

3279 15:00 / 14.07.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларининг ададлари кўп бўлгани бутун бошли қабилаларни бирлаштиргани, уларга хайру барака бўлганини давоми...

3824 17:07 / 04.03.2020
Умматнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш қийин эмас. Шариатимизни .Ўтмишнинг қабоҳати ва келажакнинг номини эшитишни ҳам исталмаган таҳликаси, деб ёдга олиниши давоми...

2566 14:00 / 04.03.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021