1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эшитиш ва гапириш имконияти чекланганлар ўртасида «Асмоул-ҳусно» танлов мусобақаси ўтказилди

18:00 / 24.03.2021 2557 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 2021 йил 24 март куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг анжуманлар залида Аллоҳнинг гўзал исмлари «Асмоул-ҳусно» бўйича мусобақа танлови ўтказилди. Ушбу мусобақа эшитиш ва гапириш имконияти чекланганлар орасида эркак ва аёллар ўртасида бўлиб, танлов Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ва вақф хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилди.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов, вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Хайруллоҳ ҳожи Акромов ва Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ходимаси Мунира Абубакирова, Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиласи Дилбар Аҳмедова, Тошкент шаҳар бош отинойиси Зулайҳо Соатовалар ташриф буюришди.

Анжуман анъанага мувофиқ, Қуръони Карим тиловати билан бошланди ва дуолар қилинди. Сўнгра, аввал эркаклар ўртасида, кейин аёл-қизлар ўртасида саралаш мусобақаси бошланди. Мусобақани жамоатчилик вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада 3 ўрин соҳиби Ўткирбек Каримовга насиб этди.

2 ўрин совриндори Мирзоҳид Комилов бўлди.

Биринчи, энг олий ўринни эса Носиржон Комилов эгаллади.

Аёл-қизлар ўртасида эса 3 ўрин соҳибаси Дилдора Тоирова бўлди.

2 ўринни Наргиза Шерматова  эгаллади. 

Олий, биринчи ўрин ғолибаси Раъно Унбаевага насиб этди.

Барча ғолиб ва совриндорларга, шунингдек, иштирокчиларга вақф хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалар ва қимматбаҳо мукофотлар топширилди.

Аллоҳ таоло томонидан берилган неъматларнинг асллари сон саноқсиздир. Уларнинг энг аввалгиси Аллоҳ таолога ва унинг ҳузуридан келган нарсаларга иймон келтириш ҳамда У зот буюрган ва вожиб қилган нарсаларда иймон тақозосига кўра амал қилишдир.

Шунингдек саломатлик ва офиятлик неъматларнинг аслларидан бўлиб, қулоқ, кўз, тил, қалб, ва барча аъзолар саломатлиги ҳам шулар жумласидандир. Ушбулар инсон ҳаракатининг меҳвари ва ўз вужудидан истифода қилиш тиргагидир. Саломатлик чоғимизда, куч-қувватимиз борлигида яхши амаллар қилишда мусобақалашайлик! Зеро, сизу бизга берилган саломатлик неъмати қадрига етайлик ва тавбага шошилайлик!

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 9 март куни Наманган шаҳридаги .Ҳидоя, ўрта махсус ислом таълим муассасасининг бир гуруҳ устоз ва талабаларини моддий рағбатлантириш мақсадида тадбир бўлиб давоми...

1786 20:15 / 09.03.2023
Жорий йилнинг сентябрь ойи аввалида юртимизга мисрлик аллома ndash шайх Мустафо Абу Сулаймон Ҳусайний Надвий ташриф буюрди. Улуғ аллома Ўзбекистонга ташриф буюриш давоми...

1129 09:15 / 08.10.2025
Ганада фаолият олиб бораётган Намааrdquo ривожланиш хайрия халқаро ташкилоти мамлакатнинг шимолида жойлашган Баса вилояти, Камули қишлоғида умумий майдони 80 метр давоми...

2867 16:08 / 19.11.2018
Қуръони Каримни ўрганиш, уни ҳаётимизга татбиқ этиб, Аллоҳ таоло буюрганидек уни тиловат қилиш барча мўмин мусулмонларнинг зиммасидаги муҳим вазифадир.Бугун 6 давоми...

1909 20:16 / 06.01.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021