1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Россия мусулмонлари «Спутник V» вакцинасидан фойдаланиши маъқулланди

12:11 / 26.03.2021 2557 pdf Ўқиш режими + -

Россия Федерацияси Мусулмонлар маънавий бошқармаси (САМ) Уламолар (оқсоқоллар) кенгаши Спутник V вакцинасини Россия мусулмонлари фойдаланиши учун мақбул деб ҳисоблади, деди кенгаш раиси ўринбосари Илдар Аляутдинов. Бу ҳақда ria.ru нашри хабар беради.

«Спутник V вакцинасининг таркибини батафсил ўрганиб чиқиб, уни Россия мусулмонлари учун қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилдик», деди Аляутдинов.

Унга кўра, илоҳиётшунослар ушбу вакцинада мусулмонлар томонидан ишлатилиши тақиқланган моддаларни топмаганлар. Спутник V вакцинаси ҳақидаги фатво (диний хулоса) яқин орада нашр этилади, дея хулоса қилди агентлик суҳбатдоши.

Исломда маҳсулотлар (озиқ-овқат ва танага кирадиган барча нарсалар, шу жумладан, косметика ва дорилар) «ҳалол» (рухсат берилган) ва «ҳаром» (тақиқланган) турларга бўлинади. Диндорларнинг илтимосига биноан, дунёдаги руҳонийлар дин уламолари томонидан рухсат берилган маҳсулотларни этикетлашади.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бангладешда қўним топган аракан муҳожирларига АҚШ томонидан БМТ билан ўзаро ҳамкорлик лойиҳаси доирасида 60 млн. долларлик гуманитар ёрдам кўрсатилди, деб хабар давоми...

2276 16:15 / 18.02.2019
Қадрли юртдошлар Аввало, Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган матбуотида, телерадиоканаллар, интернет нашрлари, нашриёт ва матбаа корхоналарида, ахборот давоми...

931 12:15 / 27.06.2025
Миср шимоли АлАриш шаҳрининг АлСагҳа кўчасида жойлашган олтин дўконида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Балбалди вебсайти хабар берди. Ёнғин оқибатида дўкон ичидаги давоми...

2666 09:00 / 29.07.2021
Аввал хабар берганимиздек бугун, 11 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида Қуръон ходими, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ давоми...

1931 23:00 / 11.01.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021