1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Яхши гапни одамлар орасида тарқатиш

05:00 / 06.03.2017 4926 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Кулсум бинти Уқба ибн Абу Муъайт розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Одамларнинг орасини ислоҳ қилувчи одам каззоб (ёлғончи) бўлмайди. У ё яхши гапни айтади, ё яхши гапни чақимчилик қилади», – дедилар». 

«Ул зотнинг одамлар гапирадиган гаплар ичига ёлғон аралашишига рухсат берганларини ҳеч қачон эшитмаганман.
Фақат уч ҳолатдагина бунга рухсат берганларини биламан:
одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун;
эр хотинини рози қилиши учун;
хотин эрини рози қилиши учун».

Шарҳ: Айтайлик, икки тараф уришиб қолди. Иккови ҳам ўз гапида туриб олади, уларнинг ярашиб кетишига бир-биридан паст келгиси йўқлиги тўсқинлик қилади. Ислоҳ қилаётган одам икковини яраштириш мақсадида уларнинг бирига бориб, бир яхши гапни айтиб, иккинчисига бориб, бошқа яхши гапни айтади. 

«Сен хўп деявергин, у хўп деяпти (у «хўп» демаса ҳам), бир поғона тушавер, у тушди, сен ҳам тушмасанг бўлмайди», деб икки томонга фақат яхши гапларни айтади. 

Ана шундай йўл билан икки томонни яраштириб қўйган одам яраштириш давомида орани ислоҳ қилиш учун баъзи гапларни ёлғон айтган бўлса, кечирилар экан. Чунки, у яхшилик қиляпти, мўмин-мусулмонларнинг орасини ислоҳ қиляпти. 

Умму Кулсум розияллоҳу анҳо гапларининг давомида яна шундай деган эканлар: 

«... Фақат уч ҳолатдагина бунга рухсат берганларини биламан: 

одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун; 

эр хотинини рози қилиши учун; 

хотин эрини рози қилиши учун».

Мана шу ҳолатларда баъзан юқоридаги каби гапларни айтса бўлади. Мана шунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат берганлар.

Бундан бошқа пайтда бир калима ҳам ёлғон айтиш мумкин эмас. Бу нарса ҳаром ҳисобланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ ибн Файруз адДайламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбнинг давоми...

5846 13:30 / 22.07.2020
. . . . . Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3212 19:00 / 17.01.2024
r . . .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Рофеъ тик туриб намоз ўқиётган Ҳасан ибн Алининг ёнидан ўтди. У Ҳасан давоми...

1616 19:00 / 13.08.2025
. . Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз бавл қилса, закарини ўнг қўли билан ушламасин, давоми...

3971 19:00 / 15.02.2023