1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2021-1442 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

15:18 / 09.04.2021 5283 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича

Қарори

Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 320 000 (уч юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги закот нисоби 27 200 000 (йигирма етти миллион икки юз минг) сўм деб белгиланди.

Шунга кўра, зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 27 200 000 (йигирма етти миллион икки юз минг) сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни ҳисоблаб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (2 кг.), арпадан бир соъ (4 кг.), майиздан ярим соъ (2 кг.) ва хурмодан бир соъ (4 кг.)дир.

Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг буғдой ўртача 5 минг сўм, 1 кг арпа ўртача 3,5 минг сўм, 1 кг майиз ўртача 40 минг сўм ва 1 кг хурмо ўртача 35 минг сўм экани маълум бўлди.

Шунга кўра, фитр садақасининг миқдори:

• буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;

• арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;

• майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;

• хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.

Фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати қийматида бўлиб, бугунги кунда бу ўртача 25 000 (йигирма беш минг) сўмга тўғри келганидан, бу йилги фидя миқдори бир кун учун 25 000 (йигирма беш минг) сўм, бир ойга 750 000 (етти юз эллик минг) сўм деб белгиланди.

Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим мавзусида бўлаётган муҳокамаларга расмий муносабат билдирди.Қўмита тарқатган маълумотда давоми...

4178 13:49 / 29.06.2021
2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла раислигида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имомхатибларнинг йиғилиши бўлиб давоми...

3395 16:28 / 04.01.2023
Ортда қолаётган 2021 йил ҳаётимизда кўплаб янгиликлар ва воқеаларга бой бўлди десак муболаға бўлмайди. Энг муҳими, пандемия сабаб тўхтаб қолган ўқув машғулотлари давоми...

5762 23:03 / 30.12.2021
Ўзбекистон президенти фармони билан давлат раҳбарининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди.Ҳужжатга кўра, давоми...

3135 10:12 / 25.05.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021