1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Сўнгги калом

05:00 / 06.03.2017 4134 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўнгги калом


Имом Заҳабий имом Абу Зуръа Розийнинг таржимаи ҳолини баён қилар экан, у зотнинг вафотлари ниҳоятда таъсирли бўлганини шундай ҳикоя қилади:

«Абу Зуръа ўлим тўшагида ётган эди. У зотнинг икки шогирди Абу Ҳотим Розий билан Муҳаммад ибн Муслимлар устозни зиёрат қилмоқчи бўлишди. Аммо ўлим тўшагида ётган устозга калимаи шаҳодатни талқин қилишга хижолат бўлиб, бироз тараддудланиб қолишди. Абу Зуръа улуғ муҳаддис, бутун Ислом оламига машҳур имом эди, шунинг учун шогирдлар устозга очиқчасига шаҳодат калимасини айтинг дейиш ёки уни талқин қилиб туришдан уялишарди. Ниҳоят, бир тўхтамга келиб, «Устознинг ҳузурида «Кимнинг охирги каломи «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради» деган ҳадисни ривоят қиламиз. Шояд у зот ўша ҳадисни эслаб, шу баҳона калимаи шаҳаодатни айтсалар», дейишди. Гапни бир жойга қўйиб, устознинг ҳузурига киришди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, мақсадга ўтишди. Муҳаммад ибн Муслим: «Заҳҳок ибн Махлад менга Абдулҳамид ибн Жаъфардан ҳадис айтиб берди, у Солиҳдан…» деб гап бошлади, аммо ҳолатнинг оғирлиги, кўз ўнгида ўлим тўшагида ётган устозига ачингани боис, хижолат тортиб, дудуқланиб, гапира олмай қолди. Шундан сўнг Абу Ҳотим сўз бошлади. Бироқ, «Бизга Бундор ҳадис айтиб берди, у Абу Осимдан, у Абдулҳамид ибн Жаъфардан, у эса Солиҳдан», деди-ю, у ҳам дудуқланиб, гапира олмай қолди. Шунда Абу Зуръа секингина: «Мени ўрнимдан тургазинглар», деди. Шогирдлар унинг елкасидан, қўлтиғидан тутиб, ўтирғизишди. Абу Зуръа ҳорғин овоз билан пичирлай бошлади: «Бизга Бундор ҳадис айтиб берди, у Осимдан, у эса Абдулҳамид ибн Жаъфардан ривоят қилади. У Солиҳ ибн Абу Ғарибдан, у эса Касир ибн Мурра Ҳадрамийдан ривоят қилади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимнинг охирги сўзи Лаа илааҳа иллаллоҳ…». Абу Зуръа ҳадисни охиригача айта олмади. Унинг жони узилган эди».

Умрини ҳадис тўплаб, ҳадис ривоят қилишга бағишлаган бу буюк зотнинг сўнгги лафзи «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бўлди».

Аллоҳим! Ўзинг Раҳмонсан, Раҳимсан, бизга ҳам «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган эътиқод билан яшаб, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» лафзи билан кўз юмишни насиб этгин!

Нодирбек Хидиров

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг азобидан юқори даражада хавф қилиб турадиган инсон эдилар. У киши ўзларининг фазллари ва қилган амалларига ҳеч давоми...

4069 05:00 / 06.03.2017
Намознинг фарз, вожиб ва суннатлари борлиги маълум. Шунингдек, намознинг руҳи ҳам бўлиб, у ният, ихлос, хушуъ ва қалб ҳозирлигидан иборат.Аввал ҳам таъкидлаб давоми...

5331 16:05 / 08.02.2020
Мазкур сабаблар ўнтадир 1. Қуръони Каримни тадаббур ила, маъноларини фаҳмлаб қироат қилиш. 2. Фарз ибодатларни тугал қилгандан кейин нафл ибодатлар ила Аллоҳ давоми...

3725 19:00 / 09.07.2023
Тариқат ва шариат орасидаги фарқни Ислом ва эҳсон орасидаги фарқни ўрганиш орқали англаб етдик. Аммо кишилар орасидаги саволларга эътибор берадиган бўлсак, давоми...

7749 10:08 / 14.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021