1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

РАМАЗОН ШУКУҲИ

18:24 / 12.04.2021 2393 pdf Ўқиш режими + -

Ҳурматли Қуръон Карим мухлислари!

2021 йилнинг 13 апрель кунидан бошлаб муборак Рамазон ойи шарофати билан «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида сиз, азизлар учун таровеҳ намозлари билан бир қаторда «Рамазон туҳфаси» номли илмий суҳбатлар ҳам ташкил этилади.

Бу йилги Қуръони Карим хатмонаcини юртимизнинг Қуръон ҳофизларидан Ҳамидуллоҳ қори Арипов ва «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қорилар гўзал, оташнафас, қалбларга шукуҳ бағишловчи қироатлари билан ўтказиб беришади.

Мазкур Қуръон қироатлари ва Рамазон суҳбатлари «Uztelecom» компанияси, ITV, TAS-IX ҳамкорлигида ва hazratim.uz, islom.uz, quran.uz ижтимоий тармоқ саҳифаларида онлайн тарзда эфирга узатилади.

Таровеҳ намози соат 21:00 да бошланади.

Мана шундай ҳузурбахш кунларда Аллоҳ таолонинг каломи тиловатидан ҳаловат топишни, Рамазон ойи баракотидан насибадор бўлишимизни Ҳақ таоло барчамизга муваффақ қилсин!

Рамазон ойи муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Темур ва темурийлар ҳукмронлиги даврида Самарқанд давлат пойтахти сифатида ХIV асрнинг охирлари ва ХV асрда Шарқнинг энг гўзал шаҳрига, Марказий Осиёнинг йирик давоми...

1780 14:39 / 12.09.2024
Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 майидан Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти SMIIC стандартлари талаблари асосида сертификатлаштирилган маҳсулот ва давоми...

1225 10:16 / 03.02.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Олий ҳайъатининг махсус Қарори билан Олий ва Ўрта махсус ислом билим юртлари муаллимлари ойлик маошлари ва давоми...

1810 11:00 / 21.09.2021
Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Мусулмон донишмандлар кенгаши раиси, доктор Султон Румайсийнинг таклифига давоми...

2826 16:10 / 02.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021