1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Ибрат: 120 ёшида ҳам таровеҳ намозига имом бўлган зот

09:12 / 15.04.2021 2912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир йилда туғилган ва Пайғамбар алайҳиссалом ҳаётликларида Исломни қабул қилган бўлса-да, у зотни шахсан кўриш насиб этмаган, шунинг учун гарчи ёши баъзи саҳобалардан каттароқ бўлса ҳам тобеинлардан ҳисобланади. Аллоҳ унга узоқ умр берди ва у 126 йилдан ортиқ яшаб, 83 ҳижрий йилда вафот этган.

У ҳатто ёши улуғ вақтларида ҳам таровеҳ намозларида қоим бўлар эди. Имом Муҳаммад Ибн Наср ал-Марвазий шундай ёзган:

«Ва Сувайд 120 ёшида Рамазонда таровеҳ намозига имом бўлар эди».

Осим ибн Кулайб (вафоти 137 ҳижрий йил) дейди:

«Сувайд ибн Ғафала 120 ёшида жума намозида биз билан юрган. Унинг 116 ёшида ёш бокира қизга уйлангани ҳам нақл қилинган».

Менинг бу тобеин зот ҳақида ҳикоя қилаётганимнинг сабаби, кеча таровеҳ намозида кўрган ҳолат бўлди. Таровеҳ намозининг биринчи тўрт ракати ўқилиб бўлгач бир қанча ёш, кучга тўлган йигитлар масжиддан чиқиб кета бошлади. Таровеҳ намози тугагунча йигитчаларнинг сафлардан чиқиб кетиши давом этди. Бу ҳолат деярли ҳар бир масжидда такрорланади.

Бошимизга меҳмон бўлиб келган ой – Рамазони шарифнинг ибодатларидан бири таровеҳга бунчалик беэътибор бўлиш яхши иш эмас. Балки бу укаларимиз таровеҳнинг лаззатини сезмаган, аҳамиятини тушунмагандирлар. Бироқ нима бўлганда ҳам масжидга таровеҳ учун келган кишининг саломатлигига, айниқса у навқирон ёшда бўлса, озгина машаққат, бир соатлик намозда тик туриш зиён келтирмаса керак. Ёшларимизни буюк тобеин, 120 ёшида ҳам тик туриб таровеҳларда имом бўлган Сувайд ибн Ғафаладан ўрнак олишга чақирамиз.

Ёқуб Умар

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон Аллоҳнинг каломи, ожиз қолдирувчи китоби ва Қиёматга қадар бандалар устидаги етук ҳужжатидир. Қуръон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рост давоми...

2627 17:01 / 20.04.2022
Рамазон ndash ибодат ойи. Намоз ибодатини, Қуръон қироатини кўпайтирадиган ой. Шошилмайдиган, ибодатлардан зерикмайдиган ой. Ғанимат ойиЯна шуни билмоқ керакки, давоми...

2406 05:30 / 13.03.2024
Ўзбекистон Республикаси Президенти Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаrdquoги қарорини имзолади. Унга кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг давоми...

3772 21:41 / 08.04.2021
Айтингчи, биз бу ойни тўғри ўтказяпмизми Ундаги ғанимат фурсатлардан фойдалана оляпмизми Аслида уни қандай ўтказиш керак Уламолар Рамазон ойини унумли ўтказишга давоми...

2948 11:00 / 09.04.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021