1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бўлган воқеа: Дорихонадаги амал

11:00 / 17.04.2021 2944 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу воқеа Ливиянинг Аждабия шаҳрида туғилган исми Фараж Арибийнинг бу дунёда қилиб ўтган, ҳаммамиз учун ибратли иши ҳақида баён қилинади:

«Кампир ҳар ой бир марта дорихонага келар ва керакли дорисини олиб кассирга, кулиб турган, мулойим ва одобли бу йигитга юзланарди.

Кампир ҳар сафар бу йигитни кўрганда қалби севинчга тўлар ва унга доимгидек йигирма динорни узатарди. Сўнг дорини олиб, уйига равона бўларди. Бу ҳолат бир неча йиллар давом этди.

Кейинги ой йигит ғаддор жиноятчилар қўлида ҳалок бўлди.

Бир кун кампир яна дорихонага келди. Дорисини олиб касса сари юзланди.

Лекин йигит кўринмади. У ҳақда сўрамоқчи бўлиб турганди, кассадаги янги сотувчи: «Нима бу, ҳожи она?» дея овозини кўтарди.

Кампир: «Дорининг пули - йигирма динор, болам», деди.

Кассир: «Бунинг нархи 200 динор, она», деди.

Кампир таажжубланиб деди: «Қизиқ, уч йилдан ошдики, бу дорини йигирма динордан сотиб оламан. Олдинги кассир қани?»

«Аллоҳ раҳматига олсин, вафот қилди, ҳожи она», дея жавоб қилди йигит ва касса дафтарини варақлашга тушди. Маълум бўлишича, марҳум йигит ҳар ой кампирнинг дориси учун ойлик маошидан 180 динор ажратиб келган.

Воқеадан хабар топган дорихона эгаси у йигит руҳи покига садақаи жория бўлиб туриши учун, кампирнинг дорисини аввалгидек 180 динор арзон, яъни 20 динорга сотишда давом этишга қарор қилди.

Аллоҳ, мен Сендан яхшиликлар қилишни, ёмонликлардан узоқ бўлишни, муҳтожларни яхши кўришни ва Ўзинг севганинг, рози бўлганингга муваффақ айлашингни сўрайман.

Аллоҳ, Фаражни шаҳидлар қаторида қабул қилгин!

Изоҳ: 1 АҚШ доллари 1,37 Ливия динорига тенг.

Фотин Маҳмуд

Мубашшир Аҳмад домланинг телеграм каналидан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Жаннатда яхлит дурдан ўйиб ясалган чодир бор, кенглиги олтмиш мил. Ҳар давоми...

8832 16:50 / 10.01.2019
Абдуллоҳ ибн Убайд ибн Умайрдан ривоят қилинади .Отам Убайд ибн Умайр қуёш ботганда масжидга кириб, азонни эшитсалар, .Аллоҳим, тунинг кириб келган, кундузинг давоми...

2672 08:10 / 12.05.2019
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳаммод айтади .Муҳаммад ибн Ҳумайд дунё ҳаётида Аллоҳ учун амал қиладиганлардан бири эди. Ўлимидан кейин уни тушимда кўрдим. Эгнида давоми...

1943 07:10 / 12.10.2019
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Ул зот икки қабрнинг олдига келдилар. Уларнинг эгалари давоми...

3563 17:10 / 29.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021