1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ифтор пайтида айтиладиган дуо

15:00 / 19.04.2021 7378 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар оғизларини очсалар: «Заҳаба аз-замау вабталлатил уруқу ва сабатал ажру иншааллоҳу таъала», деб айтардилар». (Маъноси: Чанқоқлик кетиб, томирлар ҳўлланиб, Худо хоҳласа, ажр собит бўлди.).

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

Муоз ибн Зуҳра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилсалар: 

اللهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ

 

«Аллоҳумма лака сумту ва ъала ризқика афторту», деб айтардилар». (Маъноси: Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим.)

Абу Довуд мурсал ҳолатда ривоят қилганлар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир .Субҳаналлоҳи, давоми...

4496 15:01 / 24.04.2019
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки давоми...

1174 11:59 / 09.11.2025
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Менга ўргатган нарсанг ила манфаат бергин. Менга давоми...

1148 06:28 / 25.12.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида .Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика давоми...

4123 09:00 / 11.05.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021