1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шаржада Қуръон қўлёзмаларининг нодир нусхалари намойиш этилмоқда

10:00 / 24.04.2021 1792 pdf Ўқиш режими + -

БААнинг Шаржа шаҳрининг Калбаа жамоат кутубхонасида 40 та Қуръон қўлёзмаси намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Al Ruye янгиликлар сайти хабар беради. Ушбу кўргазма мусулмонларнинг хаттотлик санъатидаги эволюциясини ва Ислом тарихининг турли босқичларида ривожланишини акс эттиради ҳамда Қуръон қўлёзмаларининг нодир нусхалари жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Кўргазма Бирлашган Араб Амирликлари хаттоти Али Абдулла Ал-Ҳамадийнинг ташаббуси билан ташкил этилган. Қўлёзмаларга қўшимча равишда нодир Қуръон нусхалари тахминан оғирлиги 10 кг келадиган Қуръоннинг «Ҳасан Ризо» нусхаси ҳам намойиш этилмоқда.

Ушбу кўргазмадаги намойиш этилган қадимий Қуръон, қўлёзмалар ва бошқа ёзув материаллари Руминия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистондаги музейлар билан алоқалар орқали 19 йил мобайнида тўпланган асарлар қаторига киради.

Абдуллоҳ ал-Ҳамадий кўргазмада меҳмонлар учун Қуръонни қандай ёзиш ҳақида жонли семинар ташкил қилди. Бунинг нозик жиҳатларини тушунтирди ва хаттотликни ўрганган ва тажрибага эга бўлган одамгина Қуръонни ёзиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Бирлашган Араб Амирликларининг хаттотлари ўз қўли билан ёзилган Қуръон, қадимий қўлёзмалар, ноёб нусхалар ва бошқа нарсалар учун шахсий музей ташкил этишга умид қилмоқда.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икки ойда бир чиқадиган интернетжурнал1 53СОН.Ҳижрий 1439 йил, муҳаррам, сафар, рабиъул аввал.Мелодий 2017 йил октябрь, ноябрь, декабрь.Журнални кўчириб олиш

9506 09:50 / 03.10.2017
Туркий давлатлар дин пешволари иштирокида бугун, 6 май куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Туркий халқларнинг Ислом цивилизацияси ривожига қўшган давоми...

2239 14:30 / 09.05.2022
.Манчестер Юнайтед, футбол клуби биринчи марта .Олд Траффорд,да ифторлик ташкиллаштирди. Клуб стадионида жамоанинг мусулмон вакиллари ва мухлислари учун давоми...

1220 12:07 / 26.03.2025
Илк марта ташкил этилаётган азон айтиш мусобақаси Қирғизистон Диний идораси кўмагида ўтказилади, деб хабар беради IQNA.Миллий танлов 2019 йилнинг 28 апрель куни давоми...

2703 13:10 / 22.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021