1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Доғистонда мусулмон аскарлар хотирасига мажмуа барпо этилади

18:39 / 30.04.2021 1841 pdf Ўқиш режими + -

Доғистонда иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳалок бўлган мусулмон аскарлар хотирасига бағишлаб, 2021 йил 3 ноябргача ёдгорлик мажмуаси очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради.

Россия мусулмонлари маънавий ассамблеяси раҳбари, Москва муфтийси Aлбир Крганов матбуот анжуманида ёдгорлик Каспийк шаҳрида қурилиши ҳақида маълумот берди.

«Мажмуа ишлари бўйича жуда кўп ташаббуслар олиб борилмоқда. Совет даврида миллионлаб мусулмонлар ўз ватанларини ҳимоя қилишда ҳалок бўлишган. Мажмуа очилиши 2021 йилнинг куз-қиш ойларида бўлиб ўтишини режалаштирмоқдамиз», дейди диний арбоб.

Кргановнинг сўзларига кўра, ёдгорлик мажмуаси марказида 4 устунли гумбаз ўрнатилади, унинг ичига Қуръон оятлари туширилган мармар қўйилади. Ёдгорлик очилиши доирасида аскарларнинг ғалабага қўшган ҳиссасига бағишланган халқаро конференция режалаштирилган.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 6 февраль куни Аллоҳ таолонинг иродаси ила Туркия ва Сурияда юз берган зилзилалар оқибатида Ислом оламининг етук олими, шайх Абдулқодир Ҳусайн давоми...

2287 22:51 / 13.02.2023
.Ғазо секторидаги кўплаб насронийлар муборак Рамазон ойида мусулмон урфодатларига риоя қилишади,, дейди Фаластин Олий Президентининг черков ишлари бўйича давоми...

1751 04:40 / 05.05.2021
Куни кеча Саудия Арабистони Жидда шаҳрида бошланган Қуръони карим мусобақасида мамалакатнинг 21 та университети, давлат ва нодавлат коллежларининг жами 500 нафар давоми...

2510 10:50 / 21.01.2019
Иқтибос .Банданинг ҳоли тўртдир. Бешинчиси бўлмас. Улар неъмат, синов, тоат ва маъсият. Агар неъматда бўлсанг, сендан Ҳақнинг тақозоси шукрдир. Агар синовда давоми...

2341 16:50 / 25.10.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021