1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Фарзандингиз Бухорийдек бўлишини хоҳлайсизми?

10:00 / 03.05.2021 2944 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу киши Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг оталаридир!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِن طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَاشْكُرُوا لِلَّهِ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ

«Эй иймон келтирганлар! Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покларидан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унгагина ибодат қиладиган бўлсаларингиз» (Бақара сураси, 172-оят)

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:  «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап. 

Огоҳ бўлинглар! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир.

Огоҳ бўлинглар! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилганларидир. 

Огоҳ бўлинглар! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. 

Огоҳ бўлинглар! Ўша қалбдир».

Бешовлари ривоят қилишган.

 

Бу ҳадисда ҳаромдан ва шубҳали нарсалардан сақланишга буюриляпти. Шубҳали нарсалардан сақланган киши дини ва обрўси учун покланган бўлиши, шубҳали нарсаларга тушса, ҳаромга тушиши баён этилмоқда.

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг оталарининг исми Исмоил, куняси Абул Ҳасан бўлиб, у киши ҳам илмли, тақволи инсон бўлган.

Оталарининг шогирди Аҳмад ибн Ҳафс шундай дейди:

«Ўлим тўшагида ётган Абул Ҳасаннинг ҳузурига кирдим. У: «Мол-дунёим ичида бирор дирҳам шубҳалиси борлигини билмайман», деди. Ўшанда ўзимга ўзим арзимас кўриниб кетдим».

Тасаввур қиляпмизми?! Ҳаром эмас, шубҳали бир дирҳам ҳам йўқ деяптилар! Қуръони Карим оятларига ва ҳадиси шарифларга амал қилиб яшаган инсонлардан дунёга келган фарзандлар қандай олим бўлиб етишишини билдик.

Ўғлим Бухорийдек бўлсин деб орзу қилганларнинг ўзи қандай бўлиши кераклигини билиб олдик! Энди амал қилсак, инша Аллоҳ, натижаси шунга яраша бўлади.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайдархўжа эшон 1870 йил Наманган шаҳри1, Сардоба даҳаси, Бўёқчи маҳалласи ҳозирги .Тўрақўрғон, кўчасида таваллуд топди. Қиблагоҳи Асрорхўжа илмли ва тақводор киши давоми...

2390 15:03 / 25.08.2025
Футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати муносабати билан бир қатор дунёнинг машҳур уламолари ушбу давлатга ташриф буюрдилар. Ана шундай давоми...

11378 23:15 / 24.11.2022
1. Исм ва насабалариУ ҳофиз имом, муаррих, адиб Абдурраҳмон ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Хизр ибн Айюб ибн Муҳаммад ибн давоми...

4913 22:19 / 27.04.2017
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг диний қарашлари ҳақида жуда кўп ёзилган ва ёзилмоқда. Бироқ буюк алломанинг иқтисодий тафаккури ҳам айнан шундай юксак давоми...

2465 13:30 / 07.06.2023