1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Қадр сурасидаги мўъжиза

17:00 / 08.05.2021 4397 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Қадр сураси Қуръоннинг нозил бўлиши, Қадр кечаси ҳақидадир. Барча сураларда бўлганидек, ушбу сурада ҳам эъжоз (ақлни лол қилиб, ожиз қолдирувчи нарса) бордир. Бу эъжоз шундан иборатки, ушбу сура Қуръоннинг жузларига, сураларнинг ададига ишора қилади.

Қадр сурасидаги ҳарфларнинг сони 114 та бўлиб, Қуръони Каримдаги суралар сони ҳам 114 тадир. Қадр сурасидаги калималарнинг сони 30 та бўлиб, Қуръоннинг жузлари 30 тадир.

Қуйидаги жадвалда суранинг калималарини алоҳида-алоҳида қилиб тартиб билан териб чиқсак, уларнинг сони 30 та эканини кўрамиз.

Қуйидаги расмда эса ушбу айтилганлар ўз аксини топган бўлиб, калималарнинг рақами ҳар бир калима остига ёзилган бўлиб, 30 та калима борлиги, ҳарфларнинг рақами ҳар бир ҳарфнинг устига ёзилган бўлиб, 114 та ҳарф борлиги акс этган.

Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни ихлос билан ўқиб, ҳукмларига амал қилиб, ҳикматларини англаб, қалбларимиз покланиб, дунё ва охиратда нажот топувчилардан бўлишимизни насиб этсин!

Манба: muslim.uz

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг ҳар бир тонги ийд ва ҳар бир кечаси қадрдир. Жалолиддин Румий роҳимаҳуллоҳ

624 14:48 / 13 февраль
Рамазоннинг Қуръон ойи ва бу ойда ўқилган ҳар бир ҳарф учун беҳисоб ажрсавоблар берилиши ҳақида ўқиган киши ундан бенасиб қолмасликка ҳаракат қилиши табиий, давоми...

7920 09:00 / 10.03.2024
Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза бошлайди... Юсуф алайҳиссаломнинг оталари давоми...

1600 16:05 / 27.02.2025
Рамазонда тунги нафл намозлар масжидларда жамоат билан ўқилади. Фиқҳий китобларимизда нафл намозларни жамоат бўлиб ўқишга доир турли фатволар бор. Хусусан, давоми...

2318 11:45 / 14.04.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021