1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сув Аллоҳнинг раҳмати

17:00 / 13.06.2022 3223 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сув Аллоҳ таолонинг улкан неъматларидан бири.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а! Уни ёмғирли булутлардан сиз туширдингизми ёки туширувчи Бизми? Агар хоҳласак, уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!» (Воқеа сураси, 68-70-оятлар)

Агар Аллоҳ таоло кислород ва водород атомларини ёғдириб, ўзинглар сув қилиб олинглар деса, нима қила олардик?!

Қайси лаборатория у атомларни сувга айлантиришни эплай оларди?!

Бу ишга қанча маблағ сарф бўлиб кетарди?!

Аллоҳнинг бизга раҳмати туфайли ичадиган сувимиз ёмғир-қор кўринишида тайёр сув бўлиб ёғади.

Маълумки, ёмғир жуда катта тезликда ерга тушади. Аслида, бундай тезликда тушган нарса баландлик, эркин тушиш тезлиги ҳамда ернинг тортишиш кучи натижасида улкан кучга айланиб, бошимизни мажақлаб, ҳалокатимизга сабаб бўлиши керак эди. Лекин ундоқ бўлмай, катта тезликда тушаётган ёмғир томчилари юзимизга майин урилади. Бу ҳам Раҳмоннинг марҳамати, меҳрибонлигидир.

Ер юзида чучук сув захираси жуда ҳам оз. Дунёдаги барча сувларнинг 97.5 фоизини уммон ва денгизларнинг шўр сувлари ташкил этади. Фақатгина 2.5 фоизи чучук сувдир. Улар ер ости сувлари, қорлар, ёмғирлар, тоғ чўққиларидаги музлар, дарёлар, кўллар, кичик булоқлар ва ҳаводаги сув буғларидан иборатдир

Аллоҳ таоло барча тирик жонзотларни сувдан яратган. У Зот бу ҳақида шундай деб марҳамат қилган:

«...Ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?» (Анбиё сураси, 30-оят)

Ҳужайранинг асоси бўлган цитоплазманинг 80 фоизи, кўплаб организмлар 50-90 фоиз сувдан таркиб топгани маълум бўлди.

Сувдан яратилган барча жонзотлар, ўсимликлар яшаши учун сувга эҳтиёж сезишини барчамиз биламиз.

Демак, яратилишимиз ҳам сувдан, яшашимиз учун ҳам сувга эҳтиёжимиз бор. Ана шу тарзда сув Аллоҳ таолонинг улкан неъматларидан биридир.

Роббимиз барчамизни сувнинг қадрига етадиган, уни исроф қилмайдиган, шукрини ўрнига қўядиган бандаларидан қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқаро конференцияларнинг бирида одам анатомияси соҳасидаги машҳур олимлардан бири, таиландлик профессор Тажасат Тажасан сўзга чиқиб, инсондаги асаб тизими, давоми...

5798 19:40 / 17.04.2019
Отаонага яхшилик қилиш фарзанд учун кўплаб яхшиликларнинг манбаидир. Отаонага яхшилик қилиш ила эришиладиган яхшиликлар бу дунё ва охиратнинг яхшиликларидир. давоми...

3747 17:32 / 12.09.2019
Беморлик соғликнинг зиддидир. Беморликни баъзи уламо .Жисмнинг мўътадиллик чегарасидан чиқиши, деб таърифлашган. Яъни беморлик тананинг ўз вазифаларини давоми...

3255 15:00 / 02.07.2020
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларидан бирининг уйида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бири ходими давоми...

2612 11:00 / 06.11.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021