1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси – 1442» танлови якунига етди

22:41 / 16.05.2021 2918 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 16 май куни устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръон мусобақаси – 1442» танлови қизғин руҳда бўлиб ўтди. Унда 28 нафар финал йўлланмасини қўлга киритган қорилар ўз тиловатлари билан барчанинг эътирофларига сазовор бўлишди.

Шуниси эътиборга моликки, мазкур танловни баҳолаш жараёнида таҳрир ҳайъати – устоз қориларга осон бўлгани йўқ. Бир-биридан иқтидорли қориларнинг қироатидан энг мукаммалини танлаб олиш ниҳоятда қийин кечди. Иштирокчиларнинг қироатига, овозига ва тажвидига диққат қилган ҳолда ғолиблар аниқлаб олинди.

Унга кўра, тиловат йўналиши финал баҳсларида учинчи ўрин соҳиби Ориф Абдуваҳобов 354,5 балл тўплади. Иккинчи ўрин эса 355,75 балл тўплаган Хайруллахон Илёсхонов ва Низомиддин Исмоиловларга насиб этди. 394 балл билан ғолибликни қўлга киритган Муҳаммадворис Йўлдошев энг биринчи ўрин соҳиби деб топилди.

Ҳифз йўналиши баҳслари натижаларига кўра, учинчи ўринни 316,75 балл тўплаган икки қори Абдуллоҳ Абдусатторов ва Муҳаммадали Ҳайитбоевлар эгаллашди. Иккинчи ўринга 342 балл олган Аҳмаджон Ворисов лойиқ кўрилди. Ҳифз йўналишининг мутлақ ғолиби 387,75 балл олган Муҳаммад Иброҳим Каримовга насиб этди. Олий ўрин соҳиби SPARK автомобили билан тақдирланди.

Шунингдек, мусобақа якунида танлов иштирокчилари ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Шу билан «Қуръон мусобақаси – 1442» ўз якунига етди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқимизга кўплаб олиму уламолар силсиласини етказиб берган қутлуғ хонадоннинг бекаси, шайх Исмоил Махдум ибн Сотти Охунд Намангонийнинг завжаи мутоҳҳаралари, давоми...

2636 12:41 / 02.08.2020
Туркиянинг Сафранболу шаҳридаги марказий масжидда шаҳардаги қорилар тайёрлаш мактабининг 27 нафар битирувчисини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар давоми...

2488 10:00 / 26.06.2019
Шу йилнинг 13 февраль куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон уламолари кенгаши томонидан .Анъанавий ислом ҳанафийлик ва мотуридийлик, мавзусида халқаро илмийамалий давоми...

991 13:46 / 18.02.2025
Бугун, 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоевлар .Декларациялар давоми...

3103 12:00 / 19.05.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021