1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сийрат суҳбатларимиз давом этади

13:00 / 24.05.2021 1811 pdf Ўқиш режими + -

Ҳурматли юртдошлар!

Ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида, шом намозидан сўнг сийрат суҳбатлари давом этади. Суҳбатда имом Абу Ийсо Муҳаммад Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Шамоили Муҳаммадия» китоблари ўқилади. Унда 417 та ҳадис жамланган бўлиб, бугунги кунгача 337 ҳадис сиз азизларга тақдим этилди. Бу муборак китобда башариятнинг энг афзали, анбиёларнинг саййиди Муҳаммад Мустафо солаллалоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишлари, юксак ахлоқлари, улуғ хислатлари, гўзал муомалалари ҳақидаги ҳадислар тўпланган.

Суҳбатларимиз hazratim.uz саҳифасида ҳамда islom.uz порталининг барча ижтимоий саҳифаларида жонли эфирда узатилади. Уларни оила даврасида ҳам томоша қилишингиз мумкин. Шунингдек, муслима аёлларимиз бевосита масжидга ташриф буюриб, суҳбатни эшитишлари ёки масофадан туриб тинглаш имкониятига эгалар.

Сийрат суҳбатларини масжидимиз ноиб имоми Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.

Барчангизни илм гулшанига, сийрат бўстонига таклиф этамиз!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Университетда дарс берадиган германиялик мусулмон профессор Йорг Имран Шретер дунёвий таълим муассасасида таҳорат олишга бўлган ноқулайликларга доимо дуч давоми...

1997 16:36 / 28.09.2020
.Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинким, зулмат чекиниб, қора тун қаъридан ҳилол ёғду сочмоқда,. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ўзининг шоҳ давоми...

917 21:50 / 10 январь
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Рамазон ойидаги Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган давоми...

981 20:03 / 04 февраль
Энди Heineken пиво бутилкалари Евро2020 матбуот анжуманларида мусулмон футболчилар олдига қўйилмайди. Бу ҳақда УЕФА вакили маълумот берган.Ушбу қарорни Евро2020 ҳомийси давоми...

3048 14:00 / 28.06.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021