1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари

05:00 / 07.03.2017 5105 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ушбу тўрт нарса биз учун яхшироқ ва боқийроқдир:

a. Субҳаналлоҳ.

b. Алҳамдулиллаҳ.

c. Лаа илаҳа иллаллоҳ.

d. Аллоҳу акбар.

2. Гуноҳлар ўчирилиб, ғам-ташвиш кетиб, ризқда кенгчилик бўлишини истайсизми? Истиғфорни лозим тутинг!!!

Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййууму ва атубу илайҳи.

3. Аллоҳ таоло сизнинг қилган яхшилигингизни, бирор кишидан ғамнинг аришига сабаб бўлганингизни, йиғлай-йиғлай деб турган кўз қувончга тўлишига сабаб бўлганингизни ҳаргиз унутмайди! Ҳаётингизни "Бирор инсондан яхшилик кўрмаган бўлсанг ҳам яхшилик қилувчи бўлавер!" асосида олиб боринг!

 4. Агар Аллоҳ бирор бандасини яхши кўриб қолса, унга қалб юмшоқлигини ризқ қилиб беради.

5. Оиша розияллоҳу анҳонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларида ўзига хос ўрнилари бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога бўлган муҳаббатларини зоҳир қилар, махфий тутмас эдилар.

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини Зотус салосил қўшинига қўмондон этиб юбордилар. У киши (Амр розияллоҳу анҳу) дедилар: "У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим ва: "Инсонларнинг қайсиниси сизга маҳбуброқ?" дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Оиша" дедилар. "Эркакларданчи?" дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Унинг отаси" дедилар. "Кейин ким?" дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кейин Умар ибн Хаттоб" дедилар. Шу тарзда (бир неча) кишиларни санадилар". Муттафақун алайҳ.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон руҳи атиргулга ўхшайди. Аллоҳ зикри билан гуллабяшнайди, Аллоҳнинг зикрисиз қурибқақшайди.

2139 12:15 / 14.10.2018
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч хил сабзавотни яхши кўрганлар тарвуз, тарра, ошқовоқ.

2586 07:12 / 24.10.2018
Саодат калитлариndash Саломатлик истайсанми Марҳамат, рўза тутndash Юзинг нурли бўлишини истайсанми Марҳамат, кечаси қоим бўлndash Фаравонлик истайсанми Қуръон ўқиndash давоми...

4496 21:59 / 30.04.2017
Аллоҳим Рамазон ойидан қолган кунларини бизга баракали қил. Рамазоннинг кечаларидаги ибодат ва хатми Қуръонларида қоим қил. Рамазонинг яхшилиги, баракаси ва давоми...

3030 14:24 / 20.06.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021