1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Ҳар гуноҳнинг ўнта ёмонлиги

11:30 / 28.05.2021 3403 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Қачонки, банда бирор гуноҳ қилса, Аллоҳ таолони ғазаблантиради. Аллоҳ таоло ғазабини ишлатишга қодир Зотдир.

2. Гуноҳ қилувчи малъун шайтонни хурсанд қилади.

3. Гуноҳ қилувчи жаннатдан узоқ бўлади.

4. Гуноҳ қилувчи дўзахга яқин бўлади.

5. Гуноҳ қилувчи ўзининг наздида энг суюкли нарсаси бўлган жонига азият беради.

6. Гуноҳ қилувчи ботини (ичи)ни нопок қилади. Гуноҳ қилишидан олдин ботини (ичи) пок эди.

7. Гуноҳ қилувчи ўзига бириктирилган фаришталарга азият беради.

8. Гуноҳ қилувчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни муборак қабрларида ғамгин қилади.

9. Гуноҳ қилувчи бутун осмонлар, ер ва барча махлуқотларни ўзининг осийлигига гувоҳ қилади.

10. Гуноҳ қилувчи барча одамларга хиёнат қилади ва Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога осийлик қилади.

«Аансуўн ка самундар» китобидан. 

Урду тилидан Абдулқайюм Комил таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўмин киши нафсининг хоҳишларига қарши келишда сабрли бўлмоғи лозимдир. Бир умр шу ҳолда яшаш қийинку, деб ўйламасин. Чунки, бундай ўйлаши унинг қиёмат кунига, давоми...

2467 18:00 / 20.12.2022
Сен бир кишини ғийбат қиласан, қайсидир маънода у ҳақда суҳбатдошлар ичида салбий тушунча уйғотасан ва буни арзимас санайсан. Ҳолбуки, ғийбат улкан гуноҳлардан ва давоми...

2002 09:06 / 21.08.2025
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй мўминлар, қачон жума кунидаги намозга чорланса яъни, азон айтилса, дарҳол Аллоҳнинг зикрига яъни, жума намозини адо қилиш учун шошиб давоми...

5275 17:40 / 27.12.2018
Аллоҳ таоло марҳамат қилади. Эй Муҳаммад, яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчию, гап ташувчи чақимчи кимсага итоат этманг, Қалам сураси, 10ndash11оятлар.Расулуллоҳ давоми...

6016 16:08 / 12.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021