1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Баҳлул раҳимаҳуллоҳ ва Ҳорун ўртасидаги баҳс

11:30 / 29.05.2021 3168 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

- Эй Ҳорун! Эй Ҳорун! Эй синовга учраган! Сенга қачон ақл киради?

- Ким ақлсиз! Мен-ми ёки сен?

- Мен ақллиман, эй Ҳорун!

- Қандай қилиб сен ақлли бўлишинг мумкин?!

- Бир кун келиб сенинг қасринг йўқ бўлишини, солиҳ амаллар эса боқий қолишини билдим. Шу боис, қабримни солиҳ амаллар билан обод этдим. Сен эса қасрингни обод қилиб, қабрингни хароб этдинг. Шунинг учун обод маскандан хароб жойга кўчиб ўтишни ёқтирмайсан. Ваҳоланки, ўша қабрга бир кун қайтишинг аниқлигини биласан. Айтчи Эй Ҳорун, бу ақлсизлик эмас-ми?

- Аллоҳга қасамки, рост сўзладинг! Яна насиҳат қил!

- Сенга Аллоҳнинг Китоби кифоя қилади. Уни лозим тут! Унда хабар ва ибратлар бор.

- Бирор ҳожатинг бўлса, айт!

- Ҳа, учта ҳожатим бор. Агар уларни раво қилсанг, сенга ташаккур айтардим.

- Албатта, бемалол!

- Умримни зиёда қил!

- Қўлимдан келмайди.

- Ўлим фариштасидан мени ҳимоя қил!

- Бунга қодир эмасман.

- Мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқлаштир!

- Йўқ, бундай қилолмайман!

- Ундай бўлса яхшилаб қулоғингга қуйиб ол! Сен қулсан, подшоҳ эмассан. Менинг эса қулларга эҳтиёжим йўқ.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Булғор ислом академияси Илоҳиёт кафедраси ўқитувчиси Сайф ибн Али ибн Муҳаммад Али алАсрий 1975 йилда Яманнинг Ҳаж вилоятида таваллуд топган. 1979 йилда оиласи билан давоми...

1156 15:55 / 10.10.2024
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Пўлатжон қори Иброҳим ўғлининг уйларига ташриф буюрдик.Пўлатжон давоми...

8015 12:31 / 07.02.2018
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМСаҳобаи киромнинг ваъзнасиҳатларини ўрганишга киришишдан олдин у зотларнинг баъзи фазилатларини, уламоларимиз саҳобаларнинг давоми...

5412 11:40 / 04.05.2018
Бугун тиббиёт соҳаси ихтироларига назар солар эканмиз, унда биринчи навбатда, Европа олимларининг кашфиётлари намоён бўлишини кўришимиз мумкин. Мазкур давоми...

1579 16:39 / 27.11.2024