1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бошқирдистонда қурилиши бошланганига 107 йил бўлган масжид очилди

19:09 / 03.06.2021 1927 pdf Ўқиш режими + -

Бошқирдистон Республикаси Бураево қишлоғида қурилиши 107 йил олдин – 1914 йилда бошланган масжид очилди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбасига таяниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беради.

Маҳаллий татар савдогари Шарафутдин Хамитов 1914 йилда «Тарихий масжид»ни қуришга киришди. Фақат том ва минораларни тугатиш қолди, лекин қулоқлаштириш ва тазйиқ остига тушмаслик учун савдогар ва унинг оиласи ўз она юртларини тарк этиб, Хитойга йўл олди. Бураевонинг еттинчи жоме масжиди шу сабаб очилмай қолди. Инқилобдан кейин масжид биноси дон омбори, кутубхона, клуб ва кинотеатр сифатида ишлатилган. 2000 йиллар бошида бинони бузиб, унинг ўрнида кўнгилочар савдо марказини қурмоқчи бўлишган, бироқ маҳаллий аҳоли масжид биносини ҳимоя қила олган. Унга тарих ва маданият ёдгорлиги мақоми берилди ва 2003 йилда масжид барпо этишга киришилди.

«Масжид қурилиши 1914 йилда бошланган, Аммо тўхтатилган. Бино социализм даврида ҳам халққа хизмат қилган. Турли вақтларда клуб, кутубхона ва кинотеатр сифатида ишлатиб келинди. Аллоҳ таоло бу жойни қайтариб, масжид қила оламизми ёки йўқми дея бизнинг халқимизни синовдан ўтказди», дейди Бошқирдистон Республикаси Бураев тумани имом-муҳтасиби Рифат Зарипов масжиднинг очилиш маросимида.

Бошқирдистон муфтийси Айнур Биргалин эса 1906 йилда Бураевода олтита масжид ва тўртта мадраса бўлганини эслатди.

Масжиднинг очилиш маросимида Россия Федерацияси Мусулмонлари диний идораси раисининг муовини Рушан Аббасов, Саратов вилояти муфтийси Муқаддас Бибарсов, Пенза вилояти муфтийси Ислом Дашкин, Ульяновск вилояти муфтийси Муҳаммад Байбиков, Бошқирдистон муфтийси Айнур Биргалин ва унинг биринчи ўринбосари Айюб Бибарсов, Татаристон Республикаси бош қозиси Жалил Фазлиев, Бошқирдистон Республикаси раҳбари маслаҳатчиси Руслан Карамишев, Бураев туман маъмурияти раҳбар ўринбосари Марат Ахунов ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

Бу ерда тарихий масжид биносининг ўзини қайта тиклаш билан бир қаторда ободонлаштириш ишлари олиб борилди, жамоат жойи учун зарур бўлган барча турдаги ишлар амалга оширилди. Масжид қошида мактаб ҳам очилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло барчамизни неъматларининг қадрига етувчи, ўз Ватани, оиласи ва фарзандларига садоқатлилардан қилсин Аллоҳ таоло жаннатмонанд юртимиз истиқлоли, бахту иқболини ўз паноҳида асрасин.

1418 11:04 / 01.09.2022
.Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари халқаро ва миллий давоми...

876 16:02 / 05.12.2024
Бугун бутун дунё Ўзбекистон диёрини илммаърифат маркази сифатида тан олмоқда. Айниқса, юртимизга ташриф буюраётган хорижлик меҳмонлар ҳам бунга гувоҳ давоми...

2027 14:07 / 20.06.2019
22 ноябрь куни Самарқандда бошланган Инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи Осиё форуми ўз ишини давом эттирмоқда. Мазкур халқаро тадбир Ўзбекистон Республикаси давоми...

3151 09:50 / 23.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021