1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (4-қисм)

05:00 / 07.03.2017 4108 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

16. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу дедилар: “Гап дори кабидир. Агар уни озайтирилса, фойда беради. Агар уни кўпайтириб юборилса, ўлдиради”.

17. Бир донишманддан: "Сизни яхши кўрадиган кишини қандай танийсиз?" деб сўралди. Шунда донишманд: "Менга дардкаш бўладиган, аҳволимни сўрайдиган, мендан малолланмайдиган, хатойимни кечирадиган, Роббимни менга эслатадиган киши мени яхши кўрадиган кишидир" деди.

18. Мустафо Сибоий: “Яхшилик уч нарса билан чиройли бўлади: Сўрамасдан қилиш билан, пайсалга солмасдан, тез қилиш билан, миннатсиз қилиш билан” деган.

19. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Гуноҳларни тарк этиш йўлини изладик ва уни зуҳо намозини ўқишда топдик. Қабрларни ёруғ қилиш йўлини изладик ва уни Қуръон қироатида топдик. Сиротдан ўтиш йўлини изладик ва уни рўзада, садақада топдик. Арш соясида туриш йўлини изладик ва уни солиҳларни яхши кўришда топдик".

20. Доллар ошди ва нархлар қимматлади. Лекин ризқ Воҳид, Қаҳҳор бўлган Зотнинг зиммасида.

Салафи солиҳларнинг бирларига: "Нархлар қимматлади" дейилди. Шунда у киши: "Уни истиғфор билан туширинглар!" дедилар.

Бир аъробийга: "Бир бурда нон бир динор бўлибди" дейилганда, у: "Аллоҳга қасамки, агар буғдой дони бир динор бўлса ҳам, бу мени ташвишга солмайди. Мен Аллоҳга, У Зот менга буюрганидек ибодат қиламан. У Ўзи ваъда қилганидек менга ризқ беради" деди.

Инсонлар Салама ибн Динорнинг олдига бориб, унга: "Эй Абу Ҳозим! Кўрмайсизми, нарх-наво қимматлабди" дейишди. Шунда у киши: "Бундан нега ташвишланяпсизлар?!! Нарх-наво арзонлигида бизга ризқ берган Зот нарх-наво қимматлаганда ҳам бизга ризқ беради" дедилар.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон билан иқоманинг орасидаги дуо рад қилинмайди,, дедилар,.Абу Довуд ривоят қилган.

3239 13:39 / 19.04.2018
Кундузи рўза оғиз, тунда таровеҳда қоим бўлиб, садақалар улашиб, хатми Қуръон қилиб, одамларни ҳожатини чиқариб юрсангда, кейин бошқа киши келиб барча ҳасанот ва давоми...

3485 18:08 / 18.06.2017
Ҳаётингдаги пастбаландликлар сени безовта қилмасин. Бу саломатлик ҳолатидир. Зеро, ҳаёт йўли юрак чизмаларига ЭКГ ўхшайди. Агар у бир текис чизиққа айланиб қолса, бу сенинг ўлганингни англатади.

3462 08:55 / 08.12.2017
Кибор уламолардан бирлари айтадилар .Эй Қуръон ҳофизи Кундалик вазифангни тугатмасдан ухлама. Агар ётишга кетиб, вазифангдан бирон қисми қолиб кетганини давоми...

743 14:23 / 06 февраль
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021